Ссылки доступа

Масжид қуриш учун Туркманистон бюджетчиларидан маблағ тўпланмоқда


Строящаяся мечеть в Ашхабаде (архивное фото)
Строящаяся мечеть в Ашхабаде (архивное фото)

Балкан вилоятнинг расмийлари минтақадаги иншоатни «ўз вақтида» қуриб битказиш учун бюджет ташкилотлари ходимларидан 500 манатдан йиғмоқда.

Туркманистон МБ курси бўйича 500 манат тахминан $142,8ни ташкил қилади. Бундан ташқари, маҳаллий хусусий тадбиркорларгаҳам иншоат қурилишига ёрдам бериш юклатилди. Маблағ етишмаслиги туфайли қурилиши тўҳтаб қолган иншоатлар орасида Жомье масжиди ҳам бор. Бу ҳақда Азатлық радиоси мухбири маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, иншоат қурилиши ярмига ҳам битмаган. Чунки хукумат йил бошидан бери маҳаллий бюджетдан маблағ ажрата олмаяпти.

Қурилишга жалб қилинган маҳаллий фирма вакилларининг айтишларича, давлат томонидан молия тўҳтатилгани боис улар зарар кўрмоқда. «Фирмалар иншоат туфайли касодга учраганликларини айтишмоқда, чунки улар давлатдан пул олишмаяпти», -дея таъкидлайди мухбир.

Азатлық мухбирининг аниқлашича, маҳаллий расмийлар қурилаётган масжидни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яқин қариндошларидан бирининг шарафига қўйишмоқчи.

«Иншоат қурилишини якунлаш мақсадида давлат корхоналари ва муассасаларининг раҳбарлари ходимлар маошидан 500 манатдан ушлаб қолмоқда», - дейди мухбир.

Маълумотларга кўра, маҳаллий тадбиркорларга қурилиш материаллари, арматура, қум, шағал, цемент билан ёрдам бериш ёки юк машиналари билан таъминлаш юклатилган. «Тадбиркорлар рад жавобини бергудек бўлишса улар прокуратура олдида муаммолар билан тўқнаш келишларидан огоҳлантирилдилар ва уларнинг маоши хавф остида қолиши мумкин», - дея хабар беради мухбир айрим тадбиркорларнинг сўзларига таянган ҳолда.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг сўзларига қараганда, агар сўралган маблағни беришмайдиган бўлсалар ишдан бўшашлари борасида огоҳлантиришган.

Азатлық мухбирининг таъкидлашича, давлат иншоатлари қурилишига ҳисса қўшиш борасидаги талаб оғзаки берилади. Унинг айтишича, авввалига масжид қурилишига иккита қурилиш фирмаси жалб қилинган, аммо кўп ўтмай улар четлаштирилган. Мухбирнинг айтишича, айни дамда қурилиш Балкан вилоятидаги қурилиш трестига топширилган.

XS
SM
MD
LG