Ссылки доступа

Қувғиндаги Бакиевнинг набираси фамилиясини "Петров"га ўзгартирди ва Беларуссда қурилиш бизнеси билан шуғулланмоқда


Қурманбек Бакиевнинг набираси, Марат Бакиевнинг ўғли Руслан Беларуссда Петров фамилияси билан яшамоқда ва йирик бизнес билан шуғулланмоқда, дея белорусснинг Naviny.by.нашри хабар берди.

25-ёшли Руслан Петров – Минскдаги кўптармоқли Centropol қурилиш мажмуасида иштирок этаётган компания эгаси. Centropol шаҳар марказида бўлиб, унинг очилиши 2020 йилга белгиланган. Унда казино, тиббиёт, болалар ва кўнгил очиш марказлари бўлади, бутик, бар ва ресторанлар, ёзги қаҳвахоналар жойлашади. Лойиҳага киритиладиган инвестиция $80 млн дея баҳоланган.

Naviny.by журналистлари мажмуа қурилишида иштирок этаётган "Гермес Констракшн" компанияси ва Forpaton Resource LP компанияси ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Бу компаниянинг75%иБелорус фуқороси 25 ёшли Руслан Петровга тегишлидир.

Naviny.by тўплаган маълумотларга кўра, Руслан Петров – бу Қурманбек Бакиевнинг набирасидир. Қувғиндаги қирғиз президентининг оилавий суратидаги инсон фейсбукдаги Руслан Петровга (унинг фейсбукдаги дўстлари орасида қувғиндаги президентнинг кичик ўғли Максим Бакиев ҳам бор), шунингдек Linkedin ва Руслан Маратович Петров таҳсил олган Белорусс Давлат университети сайтидаги фотоларга ўхшаб кетади.

2010 йили БДУнинг халқаро муносабатлар факультетининг “жаҳон иқтисодиёти” бўлимига Бакиев Руслан Маратович ўқишга киради. У талабалар рўйхатида бор. Келаси йили шу факультетда Петров Руслан Маратович таҳсил олди. У иқтисодий викторинада, шунингдек университетнинг дзюдо мусобақаларида қатнашди.

Naviny.by, Белорусс хусусий тадбиркорлик ва юридик шахслар Ягона давлат регистрига асосланиб Руслан Маратович Петров шу йил март ойида рўйхатдан ўтган ҳамда хусусий ва ижарага олинган кўчмас мулкларни ижарага бериш билан шуғулланувчи "Белхантер-Инвест" МЧЖ таъсисчиларидан бири экани борасида ёзади.

Naviny.by журналистлари Руслан Петров билан боғланишга ҳаракат қилдилар, аммо у ўзининг ходимлари орқали Centropol мажмуаси қурилишига алоқаси йўқлигини билдирди. Нашр маълумотларига кўра, Centropol лойиҳаси билан унинг отаси Марат Бакиев шуғулланади.

2018 йилнингиюлида белорусс матбуоти, Қирғизистон собиқ бош вазири Данияр Усенов исмини Даниил Урицскийга ​ўзгартирганини ва Белоруссда бизнес очганини ёзишган эди.

Ватанида Усенов сиртдан умрбод қамоқ жазосига хукм қилинган, у 2010 йилги оммавий норозиликлар вақтида тинч фуқороларни отишга рухсат берганликда айбдор дея топилган.

Қурманбек Бакиев 2005-йилдан 2010 йилга қадар Қирғизистон президенти бўлган. У хокимиятга Асқар Акаев хукуматига қарши бўлган “Лола инқилоби” тўлқинида келиб қолган. Бироқ, 2010 йилнинг 7-15 апрел кунлари бўлиб ўтган янги инқилоб вақтида у мухолифат томонидан ағдарилди. Сиёсатчи мамлакатни тарк этди ва бир неча йилдан бери оиласи билан ​ Белорусда сиёсий эмиграцияда яшамоқда.

Қирғизистонда Бакиев ва унинг акаси Жанибек Бакиевга нисбатан ўндан ортиқ жиноий иш очилган. Улар Бишкек яқинидаги 262 гектар қишлоқ хўжалик ерларини қонунга зид равишда қурилиш учун ажратганликда, шунингдек британиялик тадбиркор Шон Дэйли ҳаётига суиқасд уюштиришда айбланади. Бишкекдаги Октябрь суди 2010 йил декабрида Қурманбек Бакиев ва унинг акасини сиртдан 10 йил муддатга озодликлдан маҳрум қилди, бу дегани янги хукмга кўра, собиқ президент 30-йил муддатга қамоққа, акаси эса умрбод қамоққа ҳукм қилинганини англатади.

Собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиев ҳам сиртдан умрбод қамоққа хукм қилинган, у коррупция ва ноқонуний топилган пулларни қонунийлаштиришда айбдор дея топилган ва халқаро қидирувга берилган. Турли ОАВнинг хабар қилишича, у Лондон ва Беларусда истиқомат қилади. УнгаМинск яқинидаги Раубичи қишлоғидаги данғилама уй ҳам тегишлидир. Унинг ҳамкори Гуревич сиртдан 25 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Настоящему Временига берган интервьюсидакатта Бакиевўғли бюджетдан пулларни олиб чиқиб кетганини инкор қилган эди: "Айтишдики: мана унинг ўғли Максим, унинг атрофида ҳамма ўралашиб қолди, у бизнес билан шуғулланди. Ҳа, у бизнесмен эди. У қандай активларга эгалигини ҳатто мен – унинг отаси бўла туриб билмайман, – деди собиқ президент. – Улар айтишдики: мамлакатдан миллиард-миллионлаб долларни олиб чиқиб кетди ва ҳозир хорижда мазза қилиб яшамоқда! Аммо нима учун улар Лондон Олий судига мурожаат қилишмаяпти, ўзларининг хақлигини исботламаяптилар? 7 апрелдан кейин бу пулларнинг қаёққадир йўқолиб қолганини, янги хукуматдан сўранг".

XS
SM
MD
LG