Ссылки доступа

Икки йил ичида Damas "Тез ёрдам" машиналаридан воз кечилиши айтилди


Ўзбекистонда 2021 йилга келиб Damas микровени базасидаги “Тез ёрдам” машиналаридан воз кечилади. Бу ҳақда 27 ноябрь куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев маълум қилди.

Унга кўра, бугунги кунда мамлакатда мавжуд 2500га яқин «Тез ёрдам” машинасидан 2217таси Damas микровенидир. 2021 йилга келиб уларнинг барчасини замонавий реанимобиллар билан алмаштириш режалаштирилган.

Айни пайтда эса фақат 140та Hyundai, 91та Nissan ва 50та Toyota реанимобили мавжуд. Яқин кунларда Тошкент шаҳрига яна Ford русумига оид 150та замонавий реанимобил олиб келиниши кутилмоқда.

Расмийнинг айтишича, 2019 йилнинг шу кунигача Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га 9 миллиондан ортиқ одам мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG