Ссылки доступа

Бишкекка ОДКБга аъзо мамлакатлар раҳбарлари келишди


Қирғизистон пойтахтига 28 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ- ОДКБ)га аъзо мамлакат раҳбарлари ОДКБ коллектив хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиш учун келишди.

ОДКБда етакчи мамлакат бўлмиш Россия президенти Владимир Путинни Бишкек аэропортида Қирғизистонпрезиденти Сооронбай Жээнбеков кутиб олди. Мазкур ҳарбий блокка Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистон ҳам киради. Белорус ва Тожикистон президентлари Александр Лукашенко ва Эмомали Раҳмон, шунингдек Арманистон бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Бишкекка келган эди. 27 ноябрь куни Қирғизистонга Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан келди.

ОДКБ коллектив хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига турли масалалар қаторида “тожик-афғон чегара худудларида кескинликни юмшатишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” борасидаги қарор лойиҳаси ҳам киритилган.

Қирғизистонда Россиянинг айрим ҳарбий объектлари—Кантдаги ҳарбий база, Иссиқкўлдаги ҳарбий денгиз базаси, Майлуу Суудаги сейсмологик марказ ва Қозоғистон чегарасидаги Чалдоварда коммуникацион марказ жойлашган. 2012 йилда бу объектларнинг ҳаммаси — Россия Бирлашган ҳарбий базасига айлантирилди.

Шу йил бошида Қирғизистон ва Россия Қирғизистонда Россиянинг иккинчи ҳарбий базаси пайдо бўлиши эҳтимолини маълум қилдилар. Феврал ойида Қирғизистоннинг юқори лавозимли амалдори, Бишкек мамлакат худудларига иккинчи Россия ҳарбий базасини жойлаштириш эҳтимолини кўрмаётгани борасида баёнот берди.

ОДКБ «тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, ташкилотга аъзо мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, мустақиллигини коллектив асосида ҳимоя қилиш» мақсадида ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG