Ссылки доступа

Ўзбекистонда ўқувчи қизларга шим кийишга рухсат берилди


Қиш мавсумида мактаб ўқувчилари бўлган қизларга шим кийишга рухсат берилди.

Халқ таълими вазирлигининг 27 ноябрда билдиришича: “Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида мактаблардаги баъзи ота-оналар қиз фарзандларини таълим муассасасига шим кийиб келишига рухсат бериш бўйича мурожаат билан чиққан”.

Шу сабабли вазирлик об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берди.

Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 8-бандига мувофиқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилганлигини эслатиб ўтган.

XS
SM
MD
LG