Ссылки доступа

Қозоғистон раҳбари сув ресурслари МО мамлакатларининг “умумий бойлиги” эканини эслатиб қўйди


Касым-Жомарт Токаев и Сооронбай Жээнбеков.
Касым-Жомарт Токаев и Сооронбай Жээнбеков.

2019 йилда давлат раҳбарлигига киришган Қасим-Жомарт Тоқаев бир кунлик давлат ташрифи вақтида аввалига қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, сўнг Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлараро Олий Кенгашининг V мажлисида иштирок этди.

Учрашувдан сўнг ҳар икки давлат раҳбари журналистлар олдида чиқиш қилдилар. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бўлиб ўтган музокоралардан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади ва бу йўналишдаги ҳамкорлик чуқурлаштирилишини қайд қилди:

«Биз мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми ошиб бораётганини қониқиш билан таъкидладик. Ўтган йилга таққослаганда 2019-йилдаги кўрсаткич 10,5%га ошди. Қирғиз-қозоқ қўшма корхоналари сони 1900гача кўпайди, айни шу ҳолат иқтисодиётда янгидан янги муваффақиятларни қўлга киритишимизга хизмат қилади. Бугунги музокоралар якуни бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Шулардан бири – 2020-2022 йилларда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг комплекс дастуридир. Мазкур дастур икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларини қамраб олади. Умуман олганда қирғиз томони музокоралар самарасидан миннадор, ва мен ҳамкорлигимиз давом эттишини таъкидлаган бўлардим».

Музокоралар якуни бўйича умумий ҳисобда тўққизта ҳужжат имзоланди, улар орасида президент тилга олиб ўтган меморандум, шунингдек иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик; миграция; логистика; “Оқ Тилек-автомобилйўли” ва “Қорасув автомобил йўли” ўтиш пунктларида янги кўприк қуриш ва амалдагисини таъмирлаш тўғрисидаги келишувлар ҳам бор.

Журналистлар олдида қилган чиқишида Қасим-Жомарт Тоқаев музокораларда асосий эътибор савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларига қаратилганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилдан 2018 йилга қадар икки томонлама савдо айланмаси 30% ошган ва 900 млн долларни ташкил қилган.

Қозоғистон президенти шуниндек, ирригация соҳасидаги ҳамкорлик масаласини кўтариб чиқди, унинг баёнот беришича, «Марказий Осиёдаги трансчегаравий сув ресурслари умумий бойлик ҳисобланади». Шу муносабат билан уч сув ресурсларидан биргаликда фойдаланишда давом этавериш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Марказий Осиёда бу масала бўйича минтақа давлатлари турлича мавқега эга.

Масалан, дараёлар бошланадиган Қирғизистон ва Тожикистоннинг фикри бу масала бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистонникидан фарқ қилади. Қирғизистон ва Тожикистон сувни товар сифатида кўриш керак деса, Қозоғистон ва Ўзбекистон сув ресурслари умумий бойлик дея ҳисоблайди.

Қирғизистон қишлоқ хўжалик, мелиорация ва озиқ-овқат саноати вазирлиги қошидаги давлат сув ресурслари агентлиги директори Кокумбек Таштаналиевнинг «Азаттық» радиосига маълум қилишича, сув хўжалик қурилмаларини биргаликда таъмирлаш-эксплуатация қилиш масаласида музокоралар олиб борилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида 11 та автотранспорт ўтиш пункти бор. Шундан бештаси кўптомонлама, олтитаси иккитомонлама ҳисобланади. Икки томонлама НЎПдан тўрттаси 2010 йилда ёпилган.

Қирғиз тилидан таржима. Оригинал материал бу ерда.

XS
SM
MD
LG