Ссылки доступа

Қозоғистон ТИВи: «Инсонпарварлик акцияси» доирасида Ироқдан 14 нафар бола олиб чиқилди


Пайшанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб 27 ноябрь куни Ироқдан Қозоғистонга 14 нафар қозоғистонлик бола эвакуация қилинганини билдирди.

«Вояга етмаган Қозоғистон фуқоролари террор фаолиятига алоқадор бўлгани учун Ироқ қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаёганоналари ёнида эди», — дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Хукумат томонидан “инсонпарварлик акцияси” деб номланган эвакуация болаларнинг оналари ва қариндошларининг илтимосига кўра амалга оширилгани айтилмоқда.

«Ҳужжатлаштириш жараёни ва реабилитация даври тугагач болалар қариндошларига берилади», — дея баёнот берди матбуот хизмати.

Қозоғистон расмийлари йил бошидан бери Сурия ва Ироқдан ўз фуқороларини олиб чиққанларини маълум қилди. Ноябрь ойида МХҚ томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, Сурия ва Ироқдан Қозоғистонга 277 нафар киши (57 эркак, 220 аёл) ва 547 нафар бола қайтарилган. МХҚнинг маълум қилишича, Яқин Шарқдаги можаролар зоналарда болаларни ҳисобга олмаганда 100 га яқин Қозоғистон фуқороси бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG