Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Истанбулдаги собиқ бош консули Эркин Сопоков ушланди


Бишкекда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Қирғизистоннинг собиқ бош консули Эркин Сопоков ушланди. МХДҚ матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг айтишича, у 28 ноябрь куни Айеркен Саймаитининг иши бўйича сўроққа чақирилган, шундан сўнг ҳибсга олинган в МХДҚ СИЗОсига жойлаштирилган.

10 ноябрь куни кечқурун Истанбулнинг Фатиҳ туманидаги меҳмонхоналардан бирида тадбиркор –Қирғизистон божхонасидаги коррупция схемаси ва мамлакатдан 700 миллион доллар олиб чиқилиши бўйича журналистик суриштирув қаҳрамони Айеркен Саймаити отиб ташланди. У олган жароҳати туфайли шифохонада вафот этди. Қотиллик гумони билан турк полицияси уч эркакни қўлга олди. Улар иқрорий кўрсатма беришди.

Саймаитининг ўлдирилиши Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консули Эркин Сопоковнинг ишдан бўшашига сабаб бўлди. ҚР ТИВ жиноят содир этилган жойдаги Range Rover йўлтанламас машинаси Сопоковга тегишли эканини, рақами эса дипломатик эканлигини расман тасдиқлади. Сопоковнинг ўзи эса ўзига тегишли автомобиль Саймаити ўлдирилган жойда қай тарзда пайдо бўлиб қолганини изоҳлай олмади. Кейинроқ ташкил этилган ишчи гуруҳ собиқ бош консул фаолиятини ўргана бошлади.

МХДҚ маълумотига кўра Бош прокуратура Сопоковга нисбатан учта жиноий иш очган:

«Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича Сопоков томонидан дипломатик рақамли шахсий машинасини бегона шахсларга, жумладан Саймаитига бериш факти бўйича;

«Ноқонуний бойиш»моддаси бўйича Сопоковнинг ноқонуний тарзда бойлик ортириши - 47,6 миллион сомлик кўчмас мулк харид қилиш, 200 минг доллар миқдорида бойликка эгалик қилиш факти бўйича;

«Хизмат ваколатларни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича Сопоковнинг рафиқасининг Истанбулга хорижий сафари учун 30 фоизлик тўловларни ноқонуний равишда олиш (аслида рафиқаси Истанбулда яшамаган), шунингдек тиббий ва вакиллик харажатлари учун қонунга зид равишда 31 040 доллар олиш факти бўйича.

XS
SM
MD
LG