Ссылки доступа

Ўзбекистон президенти Тошкентга сафар қилган Туркманистон президенти билан учрашди


28 ноябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, учршувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик даражасига кўтарилган кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилгани, музокаралар чоғида амалий ҳамкорлик масалаларига, жумладан, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG