Ссылки доступа

Марказий Осиё президентлари учрашиш учун Тошкентга кела бошлади


Map of Central Asia. 2015

Тошкентда 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Расмий хабарда айтилишитча, мазкур учрашувда иштирок этиш учун 28 ноябрь куни кечқурун Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Назарбоевни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

28 ноябрь куни учрашувда иштирок этиш учун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга келди.

Аввалроқ Тошкентга Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам амалий ташриф билан келгани хабар қилинган эди. У президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди. Лекин Гурбангули Бердимуҳамедов маслаҳат учрашувида иштирок этадими, йўқми ҳозирча номаълум.

2018 йилнинг март ойида Остона (ҳозирги Нур-Султон)да Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи консультатив учрашуви бўлиб ўтган.

Иккинчи консультатив учрашув 2019 йил мартида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги июль ойида учрашув кузда ўтказилишини билдирган, аммо учрашувнинг аниқ кунини маълум қилмаган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида минтақа давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувини ташкил этиш ғоясини олға сурган эди.

XS
SM
MD
LG