Ссылки доступа

ҚРнинг қочқиндаги президенти Қурманбек Бакиевнинг Минскдаги набираси (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- ҚРнинг қочқиндаги президенти Қурманбек Бакиевнинг Минскдаги набираси. (видео Директ)

- "Ўзбекистон темир йўллари" проводниклари метро қурилишига сафарбар қилинди. (фотогалерея)

- АËҚШда метан газ учун икки соатдан икки кунга чўзилаëтган навбат. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан йўлланган видеоларда метан газ учун АËҚШлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлгани¸ ҳайдовчиларнинг аксари кунини навбат кутиб ўтказаëтгани акс этган. Баъзи жойларда ҳайдовчилар норозилиги ҳам кузатилган. (видео)

- OzodLive: Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Бунинг барчасини ҳафталик OzodLive дастурида жонли эфирда томоша қилинг. (видео)

- Бишкекдаги феминнале: замонавий аёллар санъати. (видео Директ)​

- Ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди. 27 ноябр куни Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрининг Оҳунбобоев маҳалласи ҳудудида элликдан зиёд ҳайдовчи заправкаларда автомобилларга қуйиладиган метан гази тақчиллигидан норозилик билдириб, Гулистон-Тошкент йўлини тўсиб қўйди. (видео)

- Чангга қопланган Туркистон. (фотогалерея)

- Дунёдаги аёллар қотилликларининг аксарияти эркаклар ва оила аъзолари томонидан содир этилади. БМТнинг 2018 йилги ҳисоботида 2017 йилда дунё бўйлаб 87000 аёл ва қизлар ўлдирилгани айтилган. (видео)

- Ўзбекистонда “Ҳабибомания…”. Президент куёвининг навбатдаги V.I.P. меҳмони – UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов Тошкентга келди ва Отабек Умаров бош бўлган чемпоинат фахрий меҳмони бўлди. Тармоқда буни олқишкаганлар ҳам, қоралаганлар ҳам кўп бўлди. (видео)

- "Газ йўқ¸ свет йўқ¸ лекин телевизорда тўтиқушлар "бизларда ундай¸ бундай" деб сайраб ëтибди". Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан видео йўллаганларнинг айтишича¸ улар яшаëтган ҳудудларда шу кунларда газ ва свет йўқ. Ташқарида ҳаво ҳарорати минусга тушиб кетган бўлишига қарамасдан суткалаб газ ва свет берилмаяпти. (видео)

- Зангиота қамоғидаги даҳшатлар ҳақида очиқ гапирган собиқ маҳкумани маҳалласида “шарманда” қилиш кампанияси бормоқда. Гулчеҳра Исабоева ўзбек маҳкумаларнинг қамоқдаги даҳшатли ҳаëти¸ Зангиотанинг VIP тутқунлари Гулнора Каримова ва Гаяне Авакян ҳақида очиқ гапирган эди. Гулчеҳра Исабоева очиқланган интервюдан сўнг участка нозири бошчилигида ўзига нисбатан “қўшнилар хуружи” бораëтганини айтади. (видео)

- Хива бозори тадбиркорлари: Қадимий шаҳримиз бозори ахлатхона бўлиб қолди. Хоразм вилояти Хива шаҳри бозорида савдо қилувчи тадбиркорларнинг ëзишича¸ бозор кўчирилганидан бери тадбиркорларга на бузилган дўконлар учун компенсация берилган¸ на ер берилган. Тадбиркорларга кўра¸ улар ëзган 1000дан ортиқ ариза Шавкат Мирзиëевгача етиб бормаяпти. (видео)

- Суриядаги шавқатсиз қатлиомда кимлар иштирок этган. "Новая газета" ва рус тилидаги бир қатор сайтларда одамларнинг шавқатсиз ўлдирилиши видеоси нашр қилинди. Видеоёзув 2017 йилда чиққан бўлиб Сурияда қилинган деб тахмин қилинмоқда. (видео Директ)

- Suriyadagi shafqatsiz qatliomda kimlar ishtirok etgan. "Novaya gazeta" va rus tilidagi bir qator saytlarda odamning shafqatsiz o'ldirilishi videosi e'lon qilindi. Yozuv 2017 yil bilan taqqoslangan va Suriyada qilingan deb taxmin qilinadi. Unda kamuflyajda bo'lgan odamlar, jurnalistlarning so'zlariga ko'ra, rossiyalik yollanma ishchilar mahbusni o'ldirishadi va keyin uning jasadini qismlarga ajratishadi. (To'g'ridan-to'g'ri video)

- OzodLive: Kun.uz ва Ж. Ортиқхўжаев можаросини Мирзиёев қандай ҳал қилади? Kun.uz ва Ж. Ортиқхўжаев можаросини Мирзиёев қандай ҳал қилади? "Зангиота"ни фош қилган аёлни ким таҳқирлаяпти? Барчаси Озодликнинг ҳафталик OzodLive дастурида. (видео)

- «Терроризм индекси: Қозоғистон ва дунё​. (инфографика)

- Ҳиммат: Ўзганлик онахонга саҳоватпешалар янги уй ҳадя қилишди. Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган шаҳрида истиқомат қилувчи 73 ёшли Зуҳра ая Бабичова бундан буён ўзи ва набираларини том босиб қолиши мумкинлигидан хавотирланмай яшайди. Ҳамшаҳарлари унинг қулашига бир баҳя қолган эски уйи ўрнига янгисини қуриб беришди. (видео)

- Қўқон бозорининг қароқчилари. Қўқон бозорида ноқонуний гуруҳ таксичилардан “доля” ундирмоқда. (видео Ўз)

- Турғун: Туманимиздаги боғчада мажбурий меҳнат давом этмоқда. Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ тумандаги 17 сонли боғчада ишловчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ва пахта даласига олиб чиқиш давом этмоқда. Янги ишга тушиши кутилаëтган боғчанинг фирма қилиши керак бўлган ишлари боғча ишчиларига қилдирилмоқда. (видео)

- Фарғона вилоят ҳокими фермерга кредит ажратишни соқоли ўсиб кетгани учун рад этди . (аудио Ўз)​

- Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари. (фотогалерея)

- Москвада комада ётган 22 яшар ўзбекистонлик талаба вафот этди. 13 ноябрда Москва шифохоналаридан бирида шу йилнинг августидан буён комада ётган 22 яшар самарқандлик талаба Ўлмасхон Баҳронов вафот этди. Жума, 15 ноябрга ўтар кечаси Ўлмасхоннинг жасади Ўзбекистон консуллиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Самарқандга юборилди. (видео)

- Турғун: Мева бериб турган боғларни кесиб пахтазор қилишмоқда. Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Хонариқ қишлоғида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ қишлоқдаги боғлардаги мевали дарахтлар кесиб ташланмоқда ва боғ ўрнига пахтазор қилишмоқчи. (видео)

- Ўзбекистонлик автобўёқчи президент Зеленский ўрнини эгалламоқчи. Ўзбекистонлик 39 яшар муҳожир Умид Исабоев 10 йилдан бери Москва шаҳрида машиналарни бўяш билан шуғулланади. У интернетда Украина президенти Володимир Зеленский қиёфадоши сифатида танилган. Озодлик турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан истиқомат қилувчи Умиджон билан учрашди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG