Ссылки доступа

Декабрдан Россиянинг ўнта шаҳрига Тошкентдан автобуслар қатнай бошлайди


Декабрь ойидан бошлаб Тошкентдан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, Уфа каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади.

ЎзАнинг 28 ноябрда хабар беришича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштирилмоқда.

Банк томонидан “Uzavtotrans Service” ширкатига берилган 20 миллион доллар кредит ҳисобидан Хитойдан 168 дона автобус сотиб олинади.

“Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобус техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, автобусларнинг санитар ҳолати мунтазам назорат қилинади. Қатнов жараёни эса GPS тизими орқали онлайн тарзда назорат қилиб борилади”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG