Ссылки доступа

Қўқонда ҳам метан газ қуйиш шохобчаларини газ билан таъминлашга чеклов киритилди


Иллюстратив сурат.

Қўқонда асосий ижтимоий объектларнинг газ таъминотидан узилиб қолиши олдини олиш учун айрим улгуржи табиий газ истеъмолчилари, жумладан, метан қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш чекланди.

Шаҳар ҳокимлигининг 28 ноябрда билдиришича, бу вақтинчалик чора табиий газ етказиб берадиган тақсимлаш станцияларида кириш босимининг пасайиши ортидан жорий этилмоқда.

Ҳокимлик чеклов чоралари ортидан туғруқхона, Гўдаклар уйи, Меҳрибонлик уйи, махсус интернатлар, айрим маҳаллаларга етказиб бериладиган газ босимини 2,8 атмосферадан 4 атмосферагача кўтаришнинг имкони бўлганини билдирмоқда.

«Айни пайтда шаҳарга кириб келадиган газ босимини кўтариш чоралари кўрилмоқда», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Озодлик радиоси аввалроқ Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам метан қуйиш шохобчаларига ва аҳолига газ етказиб беришда муаммолар юзага келгани, бунинг ортидан одамлар норозилик билдириб, йўлларни тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар берган эди.

XS
SM
MD
LG