Ссылки доступа

Қозоғистон суди хиёнатда айбланган олим Сироежкинни фуқароликдан маҳрум қилмасликка қарор қилди


Константин Сыроежкин

Жиноят ишлари бўйича Алмати шаҳар судининг Суд коллегияси 28 ноябр куни хитойшунос олим Константин Сироежкинга нисбатан ҳукмни ўзгартирди.

2019 йил октябрида қуйи инстанция суди уни давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топди ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукмда шунингдек, Сироежкинни фуқароликдан маҳрум этилиши, муддатини ўтаб бўлгандан кейин мамлакатдан бадарға қилиниши, унинг Қозоғистонга беш йил муддат мобайнида киритилмаслиги ҳам ёзиб қўйилганди.

ТАССнинг Алмати шаҳар суди матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 28 ноябр куни суд маҳкумнинг “қўшимча жазолари”ни, фуқароликдан маҳрум қилиш ва мамлакат ҳудудига киритишни таъқиқлаган ҳолда Қозоғистондан бадарға қилиш ҳукмларини бекор қилди.

Сироежкин 2019 йилнинг баҳорида қамоққа олинган. У 63 ёшда бўлиб, СССР ДХҚнинг Олий мактабини тамомлаган, сўнгра сиёсий фанлар доктори ва профессор бўлган. 2006 йилдан бошлаб Қозоғистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими лавозимини эгаллади. Қозоғистонда Хитой бўйича етакчи мутахассислардан бири ҳисобланган.

Қозоғистон махсус хизматлари олимнинг айнан қайси давлатнинг агентлари бўлганини ошкор қилишмаяпти, Сирежкин иши бўйича суднинг барча ишлари ёпиқ режимда бўлиб ўтган. Бироқ Wall Street Journal унинг айнан Хитой фойдасига ишлаганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG