Ссылки доступа

Қирғизистонда Қумтор конида икки ходим бедарак йўқолди


«Кумтор Голд Компани»нинг икки ходими 1 декабр куни эрталаб кондаги участкалардан бирида чиқиндилар кўчкисидан сўнг бедарак йўқолди.

Компания вакили Марина Гаврилованинг айтишича, фавқулотда ҳодиса бўйича ҳуқуқ тартибот идоралари ва Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабардор қилинди ва айни дамда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда «Кумтор» олтин корхонасида 3700 киши меҳнат қилади. Шундан 2678 нафар ходим компания билан тўғридан тўғри имзоланган шартномага кўра ишлайди, 1092 нафари эса – аутсорсинг асосида, яъни “Қумтор”нинг воситачи корхоналар томонидан ёлланган ходимларидир.

«Қумтор» лойиҳаси мамлакатдаги энг йирик корхона ҳисобланади. Унинг ҳиссасига Қирғизистон ЯИМнинг салкам 10% ва саноат тузилмасининг 20% кўпроғи тўғри келади.

Компаниянинг маълум қилишича, лойиҳа иш бошлаган даврдан 2017 йилга қадар Қирғизистон Қумтордан 3 млрд 472 минг доллар фойда кўрган.

XS
SM
MD
LG