Ссылки доступа

Тожикистон президентининг ўғли Тошкентга келиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди


Rustam Emomali
Rustam Emomali

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли, Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомали 3 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистон пойтахтига келди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “юксак даражали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Артикходжаев кутиб олган”.

Тошкент шаҳар ҳокими ўзбек ва тожик халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туришини эътироф этди ва Тошкент Душанбе билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Рустам Имомоли самимий қабул ва дўстона муҳит учун миннатдорлигини изҳор этиб, Тошкентдаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёни улар учун қизиқарли эканлигини, Душанбе томони пойтахтимизнинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишиш ниятидалигини маълум қилди. Шунингдек, келгуси йилда Душанбеда Тошкент кунларини ташкил этиш ва унинг доирасида ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилаётганлигини айтиб ўтди.

Учрашув давомида икки томон вакиллари ўртасида 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри ва Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳри ижроия қўмиталари ўртасида савдо-иқтиосдий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бажариладиган тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган битим имзоланди.

XS
SM
MD
LG