Ссылки доступа

Шинжон собиқ раҳбари коррупцияда айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинди


Хитой суди этник уйғур бўлмиш юқори лавозимли амалдорни порахўрликда айбдор деб топиб умрбод қамоққа ҳукм қилди.

2 декабрь куни Хитойнинг давлатга тегишли ОАВи коррупцияда айбланган Нур Бекри суд жараёнида иқрорий кўрсатма бергани ҳақида маълум қилди.

Бир вақтлар Хитойдаги этник камчиликни ташкил қилувчи уйғурларнинг юқори лавозимли вакили бўлмиш Бекри шу йилнинг сентябрь ойида тергов қилина бошланган эди. У энергетика Миллий бошқармасига маъсул бўлиб, ўтган йилга қадар Хитой режалаштириш марказий идораси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган эди. 2008 йилдан 2014 йилга қадар у Хитой шимолий-ғарбидаги Шинжон ўлкасининг раҳбари бўлиб ишлади.

Бекрига нисбатан ҳукм Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликни ташкил қилувчи халқларга нисбатан олиб борилаётган сиёсат туфайли Хитойхалқаро танқидлар остида қолган бир вақтда чиқарилди.

Бекри Пекин томонидан порахўрликка қарши олиб борилаётган кенг қамровли кураш доирасида ушланган юқори лавозимли амалдорлар сафини тўлдирди. Танқидчиларнинг фикрича, айрим ҳибсга олинишлар сиёсий сабабларга кўра амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG