Ссылки доступа

“Қумтор”даги фавқулотда вазият туфайли ҚРда махсус штаб тузилди


“Қумтор”да чиқиндилар кўчиши ва икки ходимнинг бедарак йўқолгани муносабати билан махсус штаб тузилди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Штабга мутассади давлат идораларининг вакиллари кирди. Бедарак йўқолган ходимларни қидириш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса жойида ФВВнинг 64 нафар қутқарувчиси ва корхонанинг 28 нафар ходими ишламоқда, улар кечаси билан қидирув ишларини олиб боришди.

«Ҳозирча ходимлар бедарак йўқолган дея тахмин қилинаётган жойга боришнинг имкони бўлмади. Жуда кўп миқдорда тупроқ уюми бор. Айни дамда 33 минг куб тупроқни тозалашга муваффақ бўлинди, кечгача 500 куб тупроқ олиб чиқиш режалаштирилган», - деди Фавқулотда вазиятлар вазирининг ўринбосари Калис Акматов.

1 декабрь куни эрталаб “Қумтор” конининг “Тақир оқими” водийсининг участкасида чиқиндилар кўчкиси юз берди. Ходимлар эвакуация қилинаётган бир вақтда икки кишининг бедарак йўқолгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG