Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 8 нафаргача ошди


Автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасидаги ҳалок бўлганлар сони 8 нафаргача ошди, деб хабар беради қутқарувчилар.

Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси хабарига кўра, 20 нафардан зиёд жабрлаганлардан бири касалхонага олиб кетилаётган йўлда вафот этди. Илгарироқ, камида 7 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ҳодиса 3 декабр эрта тонгда Қизилўрда-Кумкол трассаси участкасида юз берди. Қутқарувчилар одамларни ҳодиса юз берган жойдан олинган тасвирга кўра, трассадан учиб кетиб, ағдарилиб кетган автобус салонидан чиқариб олишда давом этмоқда.

«Бугунги кунга, ҳозирча саккиз киши қурбон бўлди. Қолганлар жароҳатланди. Воқеа жойига санавиация жўнаб кетди», — деди журналистларга сешанба куни эрталаб Нур-Султонда Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев. У автобус салонида неча киши бўлганига аниқлик киритмади ва уларнинг фуқаролиги ҳақида хабар бермади.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига қараганда, салонда 35 нафар йўловчи бўлган. Полиция департаменти 22 нафар жабрланганлар ҳақида хабар берди. «Ҳозирги вақтда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи, шунингдек, фавқулодда вазиятлар мутахассислари ва тиббиёт ходимлари ишламоқда», — дейди Тургумбаев.

Илгарироқ полициядагилар тергов “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ёки транспорт воситалари эксплуатациясини бузиш” моддалари бўйича бошланганини айтишганди.

Европа Иттифоқи статистика хизмати (Евростат) маълумотига кўра, Қозоғистон йўлларда авариялар сони бўйича етакчи бешликка киради. Аварияларнинг юқори даражаси кўпинча йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаслик ва йўлларнинг қониқарсиз ҳолати билан боғлиқ тарзда келиб чиқади.

XS
SM
MD
LG