Ссылки доступа

Қарама-қаршиликлар фонида НАТО раҳбарлари ташкилотнинг 70 йиллигини нишонламоқда


НАТОга аъзо 29 та давлат раҳбари Лондонда Шимолий Атлантика Иттифоқининг 70 йиллигига бағишланган саммит ўтказмоқда. Мудофаа эҳтиёжига ҳаражатлар, Суриядаги урушга муносабат, Франция ва Туркия ўртасидаги келишмовчиликлар тўғрисидаги қизғин баҳслар Лондон учрашувига тайёргарлик остида кўрилди.

Ҳозирги қарама-қаршиликларга қарамай, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг баёнот бериб НАТО тарихдаги энг муваффақиятли Иттифоқ бўлиб қолаверишини айтди. Саммит очилиши арафасида CNNга интервью берар экан, ҳар гал атрофдаги дунё ўзгарганида иттифоқчилар бу ўзгаришларга кўникма ҳосил қилганликларини таъкидлади.

Иттифоқчиларнинг НАТО олдидаги молиявий мажбуриятларини бажариши кераклигини талаб қилаётган АҚШ президенти Дональд Трамп Лондонга келиши биланоқ иттифоқ “буюк мақсадларга” хизмат қилишини таъкидлади. Трамп НАТО “ақл ўлими”ни бошдан кечираётгани ҳақида айтган Францияпрезидент Эммануэл Макронни танқид қилди.

Лондон учрашуви арафасида Йенс Столтенберг баёнот бериб, бу йил НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канаданинг ҳарбий ҳаражатлари 4,6%га ошишини маълум қилди. 2016 йилдан 2020 йил охирига қадар бу мамлакатлар мудофаа эҳтиёжларига $130 млрд ажратади, 2024 йилга бориб эса бу маблағ $400 млрд.га чиқиши керак.НАТО Бош котибининг сўзларига қараганда, яқин йилларда Иттифоқ “30 дастур”ини ҳаётга татбиқ қилиши керак. Бу режага кўра, можаро юзага келгудек бўлса, НАТО 30 кун ичида қўшимча 30та ҳарбий кемани, 30та авиация эскадрилияни ва 30та пиёда батальонни тўла жанговор тайёргарлик ҳолатига келтириши керак.

Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилоти АҚШ, Канада ва Еврпадаги 10та давлат томонидан 1949 йилда Совет Иттифоқининг экспансионистик ҳаракатларига қарши туриш мақсадида ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG