Ссылки доступа

Бишкекда феминнале давом этмоқда, аммо айрим иғвогорона экспонатлар йўқ


Ғапар Айтиев номидаги Амалий санъат миллий музейида «Боқувчи. Иқтисодий эркинлик. Аёллар» деб номланган замонавий санъат халқаро феминнале давом этмоқда, аммо энди айрим иғвогорона экспонатлар йўқ.

Бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда Маданият вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди.

Жумладан, кўргазмада ялонғоч қизнинг перфоманси ва аёллар танаси шаклидаги боксчилар жиҳози намойиш этилмайди.

«Иғвогарлик экспонатлари олиб ташланди. Аммофеминнале ўз ишини давом эттирмоқда. Тадбирнинг мақсади яхши. Мен кеча ҳар бир экспонат билан танишдим. Жамоатчиликка етказиш керак бўлган яхши ғоялар бор. Мен фуқороларга мурожаат қилиб кўргазмага келиб, экспонатларни кўришга ва муҳокама қилишга чақирдим», - деди вазир.

Ғапар Айтиев номидаги Амалий санъат миллий музейида биринчи замонавий саньат халқаро феминнале очилди. Кўргазманинг бош мавзуси — бугунги кунда оиланинг боқувчисига айланган аёлларнинг иқтисодий эркинлигидир.

Ташкилотчилар кўргазмага қарши бўлганлар томонидан босимга учраганликларини айтишди. Айрим фуқаролар даниялик иштирокчининг перформансига эътироз билдиришди. У залга ялонғоч ҳолда келди ва шу тариқа жинсий хизмат ходимлари (фоҳишалар)нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммосини кўтариб чиқди.

Норози бўлган фаоллар гуруҳи аввалига ижтимоий тармоқларда фикр билдира бошладилар. 2 декабрь куни улар ҚР маданият, информация ва туризм вазирлигига келишди. Вазир Азамат Жаманқулов ўша заҳотиёқ гуруҳни қабул қилди ваа уларнинг иддаоларини тинглади.

Шу сабабли музей директори Мира Джангарачева ишдан кетиш борасида ариза ёзди. У аризани маданият, информация ва туризм вазири Азамат Жаманқуловнинг босими остида ёзмаганини, балки кўргазма ташкилотчилари ва ходимлар хавфсизлигини ўйлаганини айтди, чунки улар, жумладан Джангарачеванинг ўзи таҳдидларга мубтало бўла бошлаган эди.

Шу билан бирга музей ходимлари директор Мира Джангарачеванинг ишдан бўшаши билан боғлиқ юзага келган вазиятдан ҳайрон бўлмоқда. Бу ҳақда улар президент Сооронбай Жээнбековга мактуб ёзишди. Мактуб музейнинг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинди. Жамоа Мира Джангарачева ўз вазифасини виждонан бажаришини таъкидлашар экан, у музей директори вазифасига тикланиши кераклигини сўрашди.

XS
SM
MD
LG