Ссылки доступа

Олмаотада ўзини судья дея кўрсатган аёл сохта ҳукмлар чиқарди


Олмаота прокуратураси шаҳарда маълум вақт сохта суд ишлагани борасида маълум қилди. Уни «Адилет» Халқаро хакамлик суди» идорасини тузган тадбиркор аёл ташкил қилди.

Аёл ўзини судья дея эълон қилди ва Қозоғистон Республикаси номидан маъмурий, жиноий ва фуқоролик ишлари бўйича қарорлар чиқарди. Чиқарилган ҳукмлар давлат герби ва бошқа рекзизитлари бўлган фирменний суд бланкасида расмийлаштирилган.

"Шу каби ноқонуний суд актлари билан у фуқороларни ҳайдовчилик хуқуқларидан маҳрум қилган, улардан пул талаб қилган, тергов изоляторидан шахсларни озод қилишга уринган ва бошқа ишларни амалга оширган", – дейилади шаҳар прокуратураси хабарида.

Судьянинг ёлғонлари қандай фош қилингани борасида терговчилар маълумот беришмади. Уларнинг айтишларича, айни дамда бу идора йўқ қилинди, сохта судьяга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилди. Қозоғистон Жиноят Кодексининг 390 "Ўз билганича хукумат расмийлари мансабини эгаллаш” моддаси бўйича у беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек унга нисбатан ЖКнинг 201 ("Ерга бўлган мулкий хуқуқларни бузиш") моддаси бўйича ҳам жиноий иш очилган.

XS
SM
MD
LG