Ссылки доступа

Жорий йил 10 ойи ичида Ўзбекистонга Қозоғистондан 309 млн доллар жўнатилди


2019 йилнингянварь-октябрь ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга 119,6 миллиард тенге ёки тақрибан 309 млн АҚШ доллари миқдорида пул жўнатилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кўпдир. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилади.

Айни пайтда Ўзбекистондан Қозоғистонга жорий йилнинг 10 ойи давомида 25,4 миллиард тенге ёки 65,6 млн доллар пул ўтказилган.

Ўзбекистон Қозоғистондан пул ўтказмалари бўйича Россиядан ($443,9 млн) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ундан кейинги ўринларни Туркия ($195 млн)ва Қирғизистон ($182 млн)эгаллаган.

XS
SM
MD
LG