Ссылки доступа

Журналистик суриштирув: "Сохта ҳужжатлар фабрикаси" (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво қаерда тозароқ: пойтахтларни таққослаймиз. (видео Настоящее время)

- Журналист Маркелов: «Синмаганлар» ҳикояларини хамма билиши керак. Сергей Маркелов ўзбек сиёсий тутқунлар ҳакидаги "Президентнинг қора рўйхати" деб номланган репортаж тайёрлагани учун «Редколлегия» мукофати билан тақдирланди. (видео)

- Журналистик суриштирув: "Сохта ҳужжатлар фабрикаси". Швециянинг TV4 телеканали Озодлик радиоси мухбири Сирожиддин Толибов билан ҳамкорликда ўтказган журналистик суриштирувдан юзлаб чет элликлар Швецияда қулдек ишлатилаётгани маълум бўлди. Ҳамкорлик маҳсули – 40 дақиқалик ҳужжатли фильм. (видео)

- Газ йўқлигига норозилар Элликқалъада йўлни тўсди. (видео)

- Энергетик бўҳрон ëки одамларни йўл тўсишга мажбурлаëтган газ ва свет. Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида газ ва свет йўқлигидан норози одамларнинг йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бош вазир бошчилигида ўта шошилинч йиғилиш ўтказилганига қарамасдан ҳалигача муаммо ўз ечимини топмасдан қолмоқда. (видео)

- Суд блогер Нафосат Оллошукуровани руҳий беморлар касалхонасида қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. 28 ноябрь ​куни Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди руҳий касалликлар диспансерига ётқизилган блогер Нафосат Оллошукуровани озод қилиш ҳақидаги унинг адвокати сўровини рад этди ва уни шифохонада номаълум муддатга қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. (видео)

- Акмал Саидовнинг Женевадаги жазаваси ва ЛГБТ ҳуқуқлари ҳақида. Женевада ўзбек делегациясига раҳбарлик қилган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига ҳисоб берди. Сессия иштирокчилари блогер Нафосат Оллошукурова¸ фаолларга нисбатан босимлар ва қийноқ иддаолари ҳақида саволлар сўрашди. (видео)

- "Ўзбекистон темир йўллари" проводниклари метро қурилишига сафарбар қилинди. (фотогалерея)

- АËҚШда метан газ учун икки соатдан икки кунга чўзилаëтган навбат. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан йўлланган видеоларда метан газ учун АËҚШлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлгани¸ ҳайдовчиларнинг аксари кунини навбат кутиб ўтказаëтгани акс этган. Баъзи жойларда ҳайдовчилар норозилиги ҳам кузатилган. (видео)

- OzodLive: Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Бунинг барчасини ҳафталик OzodLive дастурида жонли эфирда томоша қилинг. (видео)

- Бишкекдаги феминнале: замонавий аёллар санъати. (видео Директ)​

- Ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди. 27 ноябр куни Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрининг Оҳунбобоев маҳалласи ҳудудида элликдан зиёд ҳайдовчи заправкаларда автомобилларга қуйиладиган метан гази тақчиллигидан норозилик билдириб, Гулистон-Тошкент йўлини тўсиб қўйди. (видео)

- Чангга қопланган Туркистон. (фотогалерея)

- Дунёдаги аёллар қотилликларининг аксарияти эркаклар ва оила аъзолари томонидан содир этилади. БМТнинг 2018 йилги ҳисоботида 2017 йилда дунё бўйлаб 87000 аёл ва қизлар ўлдирилгани айтилган. (видео)

- Ўзбекистонда “Ҳабибомания…”. Президент куёвининг навбатдаги V.I.P. меҳмони – UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов Тошкентга келди ва Отабек Умаров бош бўлган чемпоинат фахрий меҳмони бўлди. Тармоқда буни олқишкаганлар ҳам, қоралаганлар ҳам кўп бўлди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG