Ссылки доступа

Миллий банк: «Золотая корона» Тожикистонда ишламайди


Здание Национального банка Таджикистана в г. Душанбе
Здание Национального банка Таджикистана в г. Душанбе

«Золотая корона» тўлов тизими бундан кейин Россиядан Тожикистонга пул ўтказмалари билан шуғулланмайди.

Тожикистон Миллий банки чоршанба куни баёнот бериб, фуқоролар ўз пулларини фақат "Юнистрим" ва Contact пул ўтказмалари тизими орқалигина юборишлари мумкинлигини маълум қилди. Бундан аввал пул ўтказмаларининг, асосан меҳнат мигрантлари пулларининг 80 фоизидан кўпроғи «Золотая корона» орқали келиши маълум қилинган эди.

Куни кеча юзлаб Тожикистон фуқоролари Россиядан юборилган пул ўтказмаларини ололмадилар. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, пуллар “Золотая корона”, “Близко”, MoneyGram ва Western Union тўлов тизимлари орқали юборилган эди.

Тожикистон Миллий банки матбуот хизматининг 4 декабрь куни маълум қилишича, айни дамда фақат иккита - "Юнистрим" ва Contact пул ўтказиш тизими мамлакатда расман ишлашга рухсат олган. Тез орада уларнинг сафига Western Union ҳам қўшилади, дея ишонтирди Миллий банк. Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Western Union вакиллари баёнот бериб Тожикистонга “бу мамлакат расмийларига боғлиқ” сабабларга кўра пул юборилишини тўхтатганликларини маълум қилди.

Миллий банк мамлакат банкларига «Золотая корона» тизими орқали хориждан келадиган пул ўтказмаларини беришни тақиқлади, дейилади ТМБ хабарида.

Тожикистон Миллий банкининг таъкидлашича, «Золотая корона» процессинг марказига уланган ҳолдагина Тожикистонда ишлаши мумкин. Бундан аввал «Золотой корона»нинг баёнот беришича, янги тўлов тизими жорий этилиши муносабати билан Тожикистон қўяётган талаблар Россия қонунларининг бир нечта ҳолатларига зиддир ва шу сабабли тўлов тизимининг талабларини бажариб бўлмайди.

Тожикистонда муаммолар 3 декабрдан бошланди. Ўша куни мамлакатда Миллий банк қошида пул маблағларини ўтказиш бўйича Миллий процессинг маркази (МПМ) ишлай бошлади. Бу дегани барча трансчегаравий, жумладан Россиядан пул ўтказмалари фақат МПМ орқали амалга оширилишини ва ТМБ уни назорат қилишини англатади. Миллий банкнинг изоҳ беришича, шу тариқа расмийлар маҳаллий банклар ва аҳолини тўлов тизимлари орқали берилган пулларни қайтарилмаслигидан ҳимоя қилмоқчи. Шу билан бирга айрим иқтисодчиларнинг фикрича, шу тариқа Тожикистон Миллий банки пул ўтказмалари бозорида монополия яратмоқчи.

2019 йилнинг тўққиз ойида Тожикистонга меҳнат мигрантларидан $2 млрд 490 млн.дан кўпроқ пул келган.

XS
SM
MD
LG