Аввалроқ ВТБ банки тузилмаларига тегишли бўлган Бизнес-джет Белиза компанияси рўйхатида туради. Бу маълумотлар Алексей Навальнийнинг 4 декабрь куни эълон қилган суриштирувларида таъкидлаб ўтилган.
Навальный самолёт парвозларини Медведеванинг сафар жадвалларига солиштириб кўрди ва бу самолёт қаерда Медведева бўлса айни ўша вақт ва ўша соатда ўша ерда бўлишини аниқлади. Самолёт йўналишларида Европа ва Нижегород вилоятидаги ҳарбий авиабаза йўналиши кўп учрайди. Навальный камида 11та йўналиш мос келишини аниқлади.
Бош вазир даромадлари тўғрисидаги сўнгги декларацияга кўра, 2018 йилда у 10 миллион рубл топган. Светлана Медведеванинг даромадлари ноль экани кўрсатилган. Шу турдаги Бизнес-джетнинг ижараси —7-10 минг долларни ташкил қилади. Яъни, Медведевлар оиласининг бир ойлик маоши самолёт ижарасининг бир ярим соатига етади, — дея ҳисоблаб чиқди Озодлик Радиоси.
Бош вазир рафиқаси хусусий самолётга эга эмас, дея таъкидлайди Навальный. Унинг тахмин қилишича, бизнес-джетдан фойдаланиш коррупция билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Навальний суриштирувидаги самолёт Коррупуцияга қарши кураш жамғармаси суриштирувидаги бошқа бир бизнес-жет қайд қилинган офшор компаниясига тегишли. У самолёт ҳам ВТБга тегишли бўлиб, жамғарма маълумотига кўра, ҳозир ундан банк раҳбари Андрей Костин билан яқин муносабатда бўлган тележурналист Наиля Аскер-заде фойдаланади.
Навальный журналистларга мурожаат қилиб 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Дмитрий Медведевдан самолёт ҳақида сўрашларини илтимос қилди. Мен билан RT канали раҳбари Маргарита Симоньян боғланди ва савол берилишига ишонтирди, деди Навальний. Кейинроқ журналист бу нотўғри эканлиги борасида баёнот берди. Навальный ҳазиллашганини айтди.