Ссылки доступа

Муҳаммад Солиҳ нима учун Мирзиёевдан ҳафсаласи пир бўлганини айтди (тўплам)

Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Муҳаммад Солиҳ нима учун Мирзиёевдан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. (видео Настоящее время)​

- Ўзбекистон аҳолиси газ ва электр йўқлигидин шикоят қилмоқда, аммо сиёсатчилар муаммони эътиборсиз қолдирмоқда. (видео Настоящее время)

- Ўзига тўқ одамлар қаерда яшайди? Буюк Британиянинг Legatum Institute тадқиқот маркази ноябр ойи охирида дунё мамлакатларининг аҳолиси умумий фаровонлиги бўйича навбатдаги йиллик рейтингини тақдим этди (Global Prosperity Index 2019). 13-нашр 167 мамлакатни ўз ичига олади, уларда дунё аҳолисининг 99% дан кўпроғи истиқомат қилади. (инфографика)

- Осиё: ўқитувчи учун қамчи. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, икки этник қозоқни Хитой лагерларига қайтариш улар учун ўлим билан тугаши мумкин. — Россия тўрт йил давомида Олимпия ўйинларида қатнашишдан маҳрум бўлди. — Миллатчилар яланғоч танга қарши. — Ўзбекистонда педагог ўқувчиларни қамчи билан урди. (видео Настоящее время)

- Татаристонда «ФемҚизлар» ҳаракати пайдо бўлди. Татар аёллари кучли характерга эга, улар бўйсунишини ёқтирмайдилар ва уларнинг итоаткор хотинлар эканликлари шунчаки стереотип. «ФемҚизлар – Татаристон феминистлар ҳаракати» фаолларидан бини шундай дейди. (видео)​

- 2019 йилда дунёдаги энг асосий бўлган сўзларни аниқлашди. "Норозилик" 2019 йилнинг энг асосий сўзларидан бири бўлди. (видео Настоящее время)​

- "Йўқ электр учун тўлов қабул қиладиган тирик жон йўқ". Чироқчи туманидаги Кўкдала жамоа хўжалигида яшовчилар раҳбарлардан электр учун тўловни электросетда эмас банк ëки пайнетда амалга ошириш имкониятини қилиб беришни сўрамоқда. Уларга кўра¸ аҳоли электр учун вақтида тўлов қила олмасдан 2-3 кунлаб овора бўлмоқда. (видео​)

- OzodLive: Давлат газини тадбиркор ўғирлаяптими, октагонда ўзбек муҳожирлари нега кўпайди, яланғонч аёл кўргазмасидан кимлар норози? (видео​)

- Марғилонда газ учун 5 километрга чўзилган навбат. (видео​)

- Британия, Франция ва Канада бош вазирлари Трамп ҳақида нималар деди? Лондонда бўлган НАТО саммитида Британия¸ Франция ва Канада бош вазирларининг Букингем саройида бўлаëтган қабул пайтида Трамп ҳақида айтган гаплари журналистларнинг видеокамераларига тушиб қолди. (видео​)

- Осиё: Қирғизистондан қандай қилиб миллионлаб долларлар олиб чиқилган. Ўнлаб миллион долларларни Қирғизистондан оддий пакетларда олиб чиқишган. Сочини калга қилиб олган Трукманистон ИИВнинг собиқ раҳбари президент олдида тавба қилди. Паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари – Қирғизистонда энг машҳур бизнес ҳисобланади. Тожикистон ИИВ чет элга сафар қилувчилар учун йўриқнома чоп этди. (видео Настоящее время)​

- Дубай. Матраимовнинг кўп миллионли мулки. (ҚРдан видео​)

- Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво қаерда тозароқ: пойтахтларни таққослаймиз. (видео Настоящее время)

- Журналист Маркелов: «Синмаганлар» ҳикояларини хамма билиши керак. Сергей Маркелов ўзбек сиёсий тутқунлар ҳакидаги "Президентнинг қора рўйхати" деб номланган репортаж тайёрлагани учун «Редколлегия» мукофати билан тақдирланди. (видео)

- Журналистик суриштирув: "Сохта ҳужжатлар фабрикаси". Швециянинг TV4 телеканали Озодлик радиоси мухбири Сирожиддин Толибов билан ҳамкорликда ўтказган журналистик суриштирувдан юзлаб чет элликлар Швецияда қулдек ишлатилаётгани маълум бўлди. Ҳамкорлик маҳсули – 40 дақиқалик ҳужжатли фильм. (видео)

- Газ йўқлигига норозилар Элликқалъада йўлни тўсди. (видео)

- Энергетик бўҳрон ëки одамларни йўл тўсишга мажбурлаëтган газ ва свет. Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида газ ва свет йўқлигидан норози одамларнинг йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бош вазир бошчилигида ўта шошилинч йиғилиш ўтказилганига қарамасдан ҳалигача муаммо ўз ечимини топмасдан қолмоқда. (видео)

- Суд блогер Нафосат Оллошукуровани руҳий беморлар касалхонасида қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. 28 ноябрь ​куни Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди руҳий касалликлар диспансерига ётқизилган блогер Нафосат Оллошукуровани озод қилиш ҳақидаги унинг адвокати сўровини рад этди ва уни шифохонада номаълум муддатга қолдириш ҳақида ҳукм чиқарди. (видео)

- Акмал Саидовнинг Женевадаги жазаваси ва ЛГБТ ҳуқуқлари ҳақида. Женевада ўзбек делегациясига раҳбарлик қилган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига ҳисоб берди. Сессия иштирокчилари блогер Нафосат Оллошукурова¸ фаолларга нисбатан босимлар ва қийноқ иддаолари ҳақида саволлар сўрашди. (видео)

- "Ўзбекистон темир йўллари" проводниклари метро қурилишига сафарбар қилинди. (фотогалерея)

- АËҚШда метан газ учун икки соатдан икки кунга чўзилаëтган навбат. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан йўлланган видеоларда метан газ учун АËҚШлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлгани¸ ҳайдовчиларнинг аксари кунини навбат кутиб ўтказаëтгани акс этган. Баъзи жойларда ҳайдовчилар норозилиги ҳам кузатилган. (видео)

- OzodLive: Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Бунинг барчасини ҳафталик OzodLive дастурида жонли эфирда томоша қилинг. (видео)

- Бишкекдаги феминнале: замонавий аёллар санъати. (видео Директ)​

- Ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди. 27 ноябр куни Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрининг Оҳунбобоев маҳалласи ҳудудида элликдан зиёд ҳайдовчи заправкаларда автомобилларга қуйиладиган метан гази тақчиллигидан норозилик билдириб, Гулистон-Тошкент йўлини тўсиб қўйди. (видео)

- Чангга қопланган Туркистон. (фотогалерея)

- Дунёдаги аёллар қотилликларининг аксарияти эркаклар ва оила аъзолари томонидан содир этилади. БМТнинг 2018 йилги ҳисоботида 2017 йилда дунё бўйлаб 87000 аёл ва қизлар ўлдирилгани айтилган. (видео)

- Ўзбекистонда “Ҳабибомания…”. Президент куёвининг навбатдаги V.I.P. меҳмони – UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов Тошкентга келди ва Отабек Умаров бош бўлган чемпоинат фахрий меҳмони бўлди. Тармоқда буни олқишкаганлар ҳам, қоралаганлар ҳам кўп бўлди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG