Ссылки доступа

Матраимовларнинг адвокатлари ОАВ ҳисобларидан ҳатлов олиб ташланишини сўрадилар


Матраимовлар оиласининг юристлари Бишкекдаги Свердлов туман судига мурожаат қилиб «Азаттық» радиоси, журналист Али Токтакунов, Kloop.kg ва 24.kg нашрларининг банк ҳисобларига қўйилган ҳатлов бекор қилинишини сўрадилар. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига манбалар маълум қилди.

Бу илтимосномани суд 13 декабрь куни кўриб чиқиши мумкин. Илтимоснома қаноатлантириладиган бўлса у ҳолда ҳатлов ўн кун мобайнида бекор қилинади.

Банк ҳисобларига қўйилган ҳатловнинг олиниши 60 миллион сомлик даъвонинг бекор қилинишини англатмайди:

«Азаттық Медиа» муассасасидан — 22,5 млн сом;

Муассаса журналисти Али Токтакуновдан – 10 млн сом;

«24.kg» ахборот агентлигидан — 15 млн сом;

«Клооп Медиа» жамоат жамғармасидан — 12,5 млн сом.

9 декабрь куни Матраимовлар оиласи шаън, қадр-қиммат ва ишбилармонлик репутациясини ҳимоя қилиш ҳамда маънавий зарарни қоплаш мақсадида «Азаттық» радиоси, журналист Али Токтакунов, Kloop.kg ва 24.kg нашрлари устидан судга шикоят аризаси беришди. Эртаси куни жавобгарларнинг банк ҳисоблари ҳатланиши борасида суд қарори чиқди.

Матраимовлар даъвоси бўйича дастлабки суд мажлиси Бишкекдаги Свердлов туман судида 19 декабрга белгиланган. Ишни судья Жилдиз Ибраимова кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG