Ссылки доступа

Ўзбек журналисти кимдан ва нимадан қўрқади? (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- OzodLive: Зўравон эрдан ҳимоя излаган Лайлонинг ўлими, ўзбек журналисти кимдан ва нимадан қўрқади, КГБнинг махфий бункерини нега очишди? Ойлар давомида эрининг ўлим таҳдидидан қочган аёл Ички ишлар ва давлат органларига такрор-такрор мурожаат қилса-да, ҳимоя тополмади - 27 яшар аёл ўз уйида ўлдирилди. Шунингдек, бу дастурда журналист Бобомурод Абдулла билан суҳбат ва Москва ер остидаги махфий бункердан репортажлар ўрин олган. (видео)

- Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқлар ва Гулнора Каримова адвокатига тақиқ. (видео)

- Собиқ совет иттифоқи мамлакатларида стипендиялар миқдори. (инфографика)​

- Фарзандининг тўйи учун 19 йил Россияда ишлаган ота. Баҳтиёр 19 йилдан бери Россиянинг узоқ Карелиясида қурувчи бўлиб ишлайди. Бунгача у сартарош, ошпаз, этикдўз ва қўл жанги санъати инструктори бўлиб ишлаган. У 19 йилини 3 фарзанднинг тўйига пул йиғиш учун бағишлади. (видео)

- Муҳаммад Солиҳ нима учун Мирзиёевдан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. (видео Настоящее время)​

- Ўзбекистон аҳолиси газ ва электр йўқлигидин шикоят қилмоқда, аммо сиёсатчилар муаммони эътиборсиз қолдирмоқда. (видео Настоящее время)

- Ўзига тўқ одамлар қаерда яшайди? Буюк Британиянинг Legatum Institute тадқиқот маркази ноябр ойи охирида дунё мамлакатларининг аҳолиси умумий фаровонлиги бўйича навбатдаги йиллик рейтингини тақдим этди (Global Prosperity Index 2019). 13-нашр 167 мамлакатни ўз ичига олади, уларда дунё аҳолисининг 99% дан кўпроғи истиқомат қилади. (инфографика)

- Татаристонда «ФемҚизлар» ҳаракати пайдо бўлди. Татар аёллари кучли характерга эга, улар бўйсунишини ёқтирмайдилар ва уларнинг итоаткор хотинлар эканликлари шунчаки стереотип. «ФемҚизлар – Татаристон феминистлар ҳаракати» фаолларидан бини шундай дейди. (видео)​

- 2019 йилда дунёдаги энг асосий бўлган сўзларни аниқлашди. "Норозилик" 2019 йилнинг энг асосий сўзларидан бири бўлди. (видео Настоящее время)​

- "Йўқ электр учун тўлов қабул қиладиган тирик жон йўқ". Чироқчи туманидаги Кўкдала жамоа хўжалигида яшовчилар раҳбарлардан электр учун тўловни электросетда эмас банк ëки пайнетда амалга ошириш имкониятини қилиб беришни сўрамоқда. Уларга кўра¸ аҳоли электр учун вақтида тўлов қила олмасдан 2-3 кунлаб овора бўлмоқда. (видео​)

- OzodLive: Давлат газини тадбиркор ўғирлаяптими, октагонда ўзбек муҳожирлари нега кўпайди, яланғонч аёл кўргазмасидан кимлар норози? (видео​)

- Марғилонда газ учун 5 километрга чўзилган навбат. (видео​)

- Марказий Осиё мамлакатларида ҳаво қаерда тозароқ: пойтахтларни таққослаймиз. (видео Настоящее время)

- Журналист Маркелов: «Синмаганлар» ҳикояларини хамма билиши керак. Сергей Маркелов ўзбек сиёсий тутқунлар ҳакидаги "Президентнинг қора рўйхати" деб номланган репортаж тайёрлагани учун «Редколлегия» мукофати билан тақдирланди. (видео)

- Журналистик суриштирув: "Сохта ҳужжатлар фабрикаси". Швециянинг TV4 телеканали Озодлик радиоси мухбири Сирожиддин Толибов билан ҳамкорликда ўтказган журналистик суриштирувдан юзлаб чет элликлар Швецияда қулдек ишлатилаётгани маълум бўлди. Ҳамкорлик маҳсули – 40 дақиқалик ҳужжатли фильм. (видео)

- Газ йўқлигига норозилар Элликқалъада йўлни тўсди. (видео)

- Энергетик бўҳрон ëки одамларни йўл тўсишга мажбурлаëтган газ ва свет. Шу кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида газ ва свет йўқлигидан норози одамларнинг йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бош вазир бошчилигида ўта шошилинч йиғилиш ўтказилганига қарамасдан ҳалигача муаммо ўз ечимини топмасдан қолмоқда. (видео)

- АËҚШда метан газ учун икки соатдан икки кунга чўзилаëтган навбат. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан йўлланган видеоларда метан газ учун АËҚШлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлгани¸ ҳайдовчиларнинг аксари кунини навбат кутиб ўтказаëтгани акс этган. Баъзи жойларда ҳайдовчилар норозилиги ҳам кузатилган. (видео)

- OzodLive: Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Нукусликлар газ талаб қилиб кўчани тўсди, Швецияда қуллик тушган ўзбеклар, Т. Ёқубовнинг сўнгги интервьюси. Бунинг барчасини ҳафталик OzodLive дастурида жонли эфирда томоша қилинг. (видео)

- Бишкекдаги феминнале: замонавий аёллар санъати. (видео Директ)​

- Ҳайдовчилар метан гази тақчиллигидан норози бўлиб автойўлни тўсиб қўйди. 27 ноябр куни Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрининг Оҳунбобоев маҳалласи ҳудудида элликдан зиёд ҳайдовчи заправкаларда автомобилларга қуйиладиган метан гази тақчиллигидан норозилик билдириб, Гулистон-Тошкент йўлини тўсиб қўйди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG