Ссылки доступа

Блогер Нафосат Оллошукурова руҳий шифохонадан чиқарилган


Нафосат (Шабнам) Оллашукурова.

Урганчдаги руҳий шифохонада уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурова 28 декабрь куни касалхонадан чиқарилган.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, махсус комиссия Оллошукурова даволанишга эҳтиёжи йўқ деб топган.

Нафосат Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров ҳам қизининг Тошкентга қараб йўлга чиққанини тасдиқлади.

Оллошукурованинг адвокати Умид Давлатов ўз мижозининг руҳий шифохонадан чиққани ҳақида тўла маълумотга эга эмаслигини айтди.

Оллошукурова 23 сентябр куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди.

Қамоқ жазосини ўтагач, у озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган.

Нафосат Оллошукурова ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Шабнам Оллошукуровани озод қилишга чақириқлар кучайган.

Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ Олий комиссари, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, Amnesty international, Human rights watch каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошукуровани озод қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилишган.

XS
SM
MD
LG