Ёнғин оқибатида «Сафо» (собиқ “Ходжиён”) ва «Сомониён» ошхоналари бутунлай ёниб кетди, «Наврўз» эса қисман вайрон бўлди, дея Радио Озодига маълум қилди Тожикистон фавқулотда вазиятлар ва фуқоро мудофааси Қўмитасининг навбатчи қисми.
Таъкидланишича, ёнғин ҳақида маълумот тунги 2.30да келиб тушди. Ҳодиса жойига бир нечта ўт ўчириш гуруҳи етиб борди. Аланга бир соат мобайнида ўчирилди. Бозорнинг 1500 кв. метрхудуди ёниб кетди. Хабарларга кўра, ошхоналар яқинида жойлашган бир нечта иншоатга зарар етган.
Ёнғин сабаблари аниқ эмас. Тожикистон фавқулотда вазиятлар ва фуқоро мудофааси Қўмитасининг хабар қилишича, ёнғин сабабларини ўрганиш ва етказилган зарарни аниқлаш мақсадида махсус комиссия тузилди.
Тожикистон бозорларида авваллари ҳам ёнғинлар бўлиб турган. Расмий текширувларга кўра, ёнғинларга хавфсизлик чораларига амал қилмаслик сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябр куни Душанбеда қурилаётган «Сомониён» меҳмонхонасида ёнғин келиб чиққан эди. Ьу меҳмонхона буюртмачиси Тожикистон президенти Ижроия аппарати, пудратчи эса «Исмоил Сомони – 21-аср» компаниясидир. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.