Азатлиқ мухбирларининг хабар қилишларича, жумладан шу кунларда Туркманобод шаҳри, шунингдек Лебап вилоятидаги айрим туманлар аҳолисига шу каби имконият яратиб берилди.
"Янги йил яқинлаши келиши муносабати билан Туркманобод ва айрим туманларда ҳар бир оила учун 5 литрдан тозаланмаган пахта мойи 20 манатдан, шунингдек 5 килограммдан ун сотилмоқда", дея 26 декабрь куни хабар берди минтақадаги Азатлиқ мухбири. (Туркманистон МБ курси бўйича3,5 манат - $1).
Туркманистонда давлат дўконлари тизими мавжуд бўлиб, аҳолига айрим озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нарҳларда сотади. Маҳсултлар қатьий чекланган миқдорда сотилади. Давлат матбуотда, шунингдек аҳоли ўртасида давлат дўконларидаги харидлар тарқатиш дея юритилади.
Давлат томонидан аҳолига ҳар ойлик ун нормаси киши бошига 5 килограммни ташкил қилади. Азатлиқ мухбирларининг сўзларига қараганда, узоқ кутилган ун ва пахта мойига қўшимча равишда бошқа маҳсулотлар қўшиб сотилади.
"Бу маҳсулотларга давлат нархида ҳар қутиси 250 грамм бўлган 4 та қадоқланган сарёғ 3 манатдан сотилади. Маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган бу сарёғларга талаб деярли йўқ", - дея хабар беради Азатлиқ мухбир.
Йил давомида ойлик ун, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун одамлар соатлаб навбатда туришди, айрим минтақаларда маҳсулотларни олиб келишни ҳафталаб, ҳатто ойлаб кутишди. Жумладан, Мари вилоятидаги қишлоқлардан бирида 29 октябрь куни сўнги 6 ойда тозаланмаган пахта ёғи олиб келинди,маҳсулот ур-йиқит билан харид қилинди.
Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, айни дамда Лебап вилоятида ўсимлик мойи сотилишини полиция назорат қилмоқда.
Туркманистоннинг яна бир минтақаси бўлмиш Марида аҳоли чеклаган миқдорда шакар, тухум ва кунгабоқар мойини харид қилди. 26 декабрь куни Азатлиқнинг Маридаги мухбирининг хабар қилишича, давлат дўконларида сотувлар эрталабки соат 5.00 да бошланди, аҳоли эса сал аввалроқ келиб дўкон олдиданавбатга турди.