Ссылки доступа

ИИВ: Олмоата яқинидаги самолёт ҳалокатига сабаб сифатида учта версия кўрилмоқда


На месте крушения Fokker-100
На месте крушения Fokker-100

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевнинг айтишича, Bek Air авиакомпаниясининг Олмаота яқинида фожига учраган самолёти ҳалокатини тергов қилаётган тергов гуруҳи учта версияни муҳокама қилмоқда.

«Биринчиси —экипаж хатоси. Иккинчиси — самолётнинг техник носозлиги. Учинчиси —навигация хизматининг фаолияти», — деди Тургумбаев 30 декабрь куни хукумат мажлисидажурналистлар билан учрашуви чоғида.

28 декабрь куни ИИВ баёнот бериб, 12 киши халок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳат олган йўловчи самолёти ҳалокати факти бўйича Жиноят кодексининг 344 моддаси — «Ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт эксплуатацияси қоидаларини бузиш» бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Ҳалокат бўйича бир нечта версия, жумладан ҳаво кемасининг техник носозлиги, об-ҳаво ва метеорологик аҳвол, шунингдек парвозлар вақтидаги хатолар версиялари кўриб чиқилаётгани хақида хабар берилди.

«Айни дамда ҳодиса жойи кўздан кечирилмоқда ва ҳаво кемаси демонтаж қилинмоқда. У аэропорт худудига олиб келинади ва шу ерда диққат билан кўздан кечирилади», — деди Тургумбаев душанба куни. Бундан аввалроқ расмийлар бортдаги ёзувлар Халқаро авиация қўмитаси вакиллари иштирокида расшифровка қилиниши ҳақида баёнот берган эди.

ИИВ раҳбари Тургумбаевнинг айтишича, қор ва кунлар совуқлиги туфайли аланга келиб чиқмади, бу ўз навбатида «қурбонлар оз бўлишига сабаб бўлди». «Бахтимизга ёқилғи баки бўлган чап қанотда аланга юз бермади. Ёқилғининг ярми самолёт остига тўкилди», —деди Тургумбаев.

27 декабрь куни эрталаб Bek Air авиакомпаниясининг Fokker 100 самолёти Олмаота аэропорти яқинида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан ҳаво кемаси командириҳалок бўлди.Ўнлаб кишилар жароҳат олди. Нур-Султонга парвоз қилаётган бортида 93 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт билан алоқа парвоздан бир неча дақиқа ўтиб йўқолиб қолди. Кейинроқ самолёт қулаб тушгани, аввал бетон деворга урилиб, сўнг икки қаватли турар жой биносига бориб урилгани маълум бўлди.

Bek Air авикомпанияси фаолияти тўҳтатилди, шунингдек Fokker 100 русумидаги самолётлар парвози ҳам вақтинча тўҳтатилди.

XS
SM
MD
LG