Ссылки доступа

Россиянинг «қора рўйхати»да 60 минг қирғизистонлик бор


Қирғизистонинг 850 минг нафар фуқароси хорижда доимий асосида ва вақтинча истиқомат қилади. Бу ҳақда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Консуллик хизмати Департаменти директори Алмаз Имангазиев маълум қилди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Таъкидланишича, қирғизистонликларнинг энг кўпи Россияда бўлиб – РФ ИИВ маълумотига кўра, у ерда миграция ҳисобида 571 минг ҚР фуқороситуради.

«Имангазиевнинг қўшимча қилишича, Қозоғистонда 35 мингдан 45 мингача, АҚШ ва Канадада – 15-20 минг, Италияда - 5,5-6 минг, БААда –4 мингдан 5 мингача, Буюк Британияда 2 мингга яқин ва бошқа мамлакатларда 10 мингга яқин қирғизистонлик бор», - дея хабар беради ОАВ.

Бундан ташқари, Имангазиевнинг айтишича, Россия ФМХ «қора рўйхати» да 60 минг қирғизистонлик бор, 2017 йилда бу рўйхатда 100 минг қирғизистонлик бор эди.

XS
SM
MD
LG