Ссылки доступа

АҚШда “Ўткан кунлар” романи инглизча таржимасининг тақдимоти бўлиб ўтди


Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтган ҳафта якунида Абдулла Қодирийнинг “Bygone days” (“Ўткан кунлар”) китоби тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Америкалик олим Марк Рис роман таржимаси устида 15 йилдан кўпроқ ишлаган. Инглиз тилидаги “Ўткан кунлар” нашри Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Қўшма Штатлардаги ўзбекистонликлар ва Ўзбекистондаги мутахассисларнинг фаол дастаги билан тезлашгани айтилмоқда.

Бу орада бундан 50 йил муқаддам режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан суратга олинган "Ўткан кунлар" фильмининг тўла версияси негатив плёнкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилгани хабар қилинди. Мазкур ишга асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилган.

Қайта тикланмиш фильм якшанба куни Ўзбекистондаги 10 та телеканалда намойиш қилинган. Фильм намойиши ёзувчи Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланиши урғуланган.

XS
SM
MD
LG