Ссылки доступа

Қозоғистондаги авиаҳалокатда жароҳат олган 30 киши ҳамон шифохонада


27 декабрь куни Олмаотадан Нурсултонга парвоз қилаётган самолёт қулаши оқибатида юз берган авиаҳалокатда жароҳат олган 30 киши ҳамон шифохонада даволанмоқда, дея 5 январь куни хабар берди Олмаота жамоат соғлиқни сақлаш департаменти.

Департмент маълумотига кўра, Олмаотастационарларида 27 нафар бемор, жумладан етти нафар бола бор. Бир киши Олмаота кўптармоқли клиник шифохонасининг реанимациясида. Уч нафар жабрдийда санитар авиация самолётида Нур-Султонга олиб борилди. Жамоат соғлиқни сақлаш департаментининг таъкидлашича, беморларнинг аҳволи барқарор, ёмонлашиш аломатлари сезилмаяпти.

Шифокорлар 22 та операция ўтказдилар, шундан икки нафари болаларда ўтказилди — уларнинг синган оёқлари «эгилувчан мосламалар» билан мустаҳкамланди.

Департаментнинг маълум қилишича, авиаҳалокат куни Олмаота шифохоналарига 69 нафар жабрдийда олиб келинди, улар орасида тўққиз нафар бола бор эди.

27 декабрь куни эрталаб Bek Air авиакомпаниясига тегишли Fokker 100 самолёти Олмаота аэропорти яқинига қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан ҳаво кемаси командири ҳалок бўлди. Ўнлаб кишилар жароҳат олди. Нур-Султонга парвоз қилаётган бортида 93 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт билан алоқа парвоздан бир неча дақиқа ўтиб йўқолиб қолди. Кейинроқ самолёт қулаб тушгани, аввал бетон деворга урилиб, сўнг икки қаватли турар жой биносига бориб урилгани маълум бўлди.

ИИВ баёнот бериб, 12 киши халок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳат олган йўловчи самолёти ҳалокати факти бўйича Жиноят кодексининг 344 моддаси — «Ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт эксплуатацияси қоидаларини бузиш» бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Фожеадан сўнг хукумат расмийлари баёнот бериб, Bek Air авиакомпанияси фаолияти тўҳтатилгани, шунингдек Fokker 100 русумидаги самолётлар парвози ҳам вақтинча тўҳтатилгани борасида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG