Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ: Қўй-Тошдаги ҳодисалар гумондорлари мулкига хатлов қўйилди


Қўй-Тошдаги ҳодисалар гумондорлари мулкига хатлов қўйилди. Бу ҳақда 5 январь куни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилди. Вазирлик матбуот хабарида таъкидланишича, бу қарор гумондорларнинг қариндошлари мулкига тааллуқли эмас.

«2019 йил 7-8 август ҳодисалари юзасидан судга қадар тергов доирасида, давлатга ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида ҚР Жиноий-процессуал кодексининг 123 моддаси ва Давлат регистрация хизмати тақдимномасига биноан оғир ва ўта оғир жиноят қилганликда гумон қилинаётганларнинг мулкига ҳатлов қўйилди. Гумондорларнинг қариндошларининг мулкига ҳатлов жорий этилмаган ва жорий этилмайди», - дея изоҳ беради ИИВ.

7-8 август кунлари Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Қўйтош қишлоғида «собиқ президент Алмазбек Атамбаевни сўроққа мажбуран олиб келиш тадбири» бўлиб ўтди. Махсус амалиёт МХДҚнинг “Альфа” махсус бўлинмаси томонидан ўтказилди. Амалиётнинг биринчи куни куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ва сиёсатчининг тарафдорлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши жароҳат олди, махсус гуруҳнинг олти ходими гаровга олинди ва Атамбаевнинг уйида 20 соатдан ортиқ ушлаб турилди, МХДҚ махсус бўлинмасининг ходими Усенбек Ниязбеков ўқ отар қуролдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлди.

МХДҚнинг муваффақиятсиз амалиётидан сўнг иккинчи куни– 8 августда – ҳибсга олишлар ИИВ томонидан ўтказилди, бунинг натижасида Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорлари ўз хоҳишлари билан таслим бўлдилар, собиқ президентга ҚР Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айблов қўйилди.

7-8 август кунлари Қўй Тошда юз берган ҳодисларни тергов қилиш билан бир вақтнинг ўзида 39 та факт бўйича судга қадар тергов олиб борилмоқда. Мазкур тергов доирасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг олти нафар тарафдори ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG