Ссылки доступа

Ўзбек-тожик чегараси миналардан тозаланди


Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани миналардан тозалаш ишлари якунланганини маълум қилди. Икки давлат чегараси Ўзбекистон куч ва воситалари ёрдамида миналардан тозаланган. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб Asia-plus нашри хабар беради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи якунларига кўра, икки давлат етакчиси умумий чегарани миналардан тозалаш бўйича барча ишлар 2019 йил охиригача якунланишига келишиб олишганди.

Ўзбекистон Тожикистон билан чегарасининг тоғли ҳудудларини 1990-йиллар охирида миналаштирган эди. Ўшанда расмий Тошкент буни ўз ҳудудига Ўзбекистон ислом ҳаракати жангариларининг кириши олдини олмоқчилиги билан изоҳлаган.

Тожикистон миллий мина маркази маълумотларига кўра, охирги 20 йил ичида миналар портлаши оқибатида 374 тожикистонлик ҳалок бўлган, 485 нафари жароҳат олган.

XS
SM
MD
LG