Ссылки доступа

Қирғизистонда НТТларга молиявий манбалари ва ҳаражатлари юзасидан ҳисобот бериш юклатилади


Жоғорку Кенеш 2019 йил 31 декабрь куни нотижорат ташкилотларининг мулкларининг шаклланиш манбалари ва ҳаражатлари бўйича ҳисобот беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, асосий ўзгартишлар Нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонуннинг 17 моддасига тааллуқли бўлади. Мазкур модданинг 2-қисмини қуйидаги таҳрирда талқин қилиш кўзда тутилмоқда: «Грант, бюджет ҳисоблари, шунингдек беғараз тақдим қилинадиган бошқа пул ва моддий воситалар асосида фаолият юритувчи нотижорат ташкилотлари ҳар йилнинг 1 апрелига қадар рўйхатга олувчи идоранинг махсус сайтига ўзларининг мулкларининг шаклланиш манбалари ва ҳаражатлари бўйича ҳисобот берадилар».

Ҳужжат муаллифи – ЖК депутати Бақтибек Райимқуловнинг таъкидлашича, «мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг нотижорат ташкилотларига бўлган ишонч индексини кучайтиради ва уларнинг шаффофлигини оширади».

Бу Қирғизистонда ННТларга оид қонун қабул қилинишга бўлган биринчи уриниш эмас. 2014 йилда аввалги чақириқдаги депутатлар қонун лойиҳасини тақдим қилган, аммо уларнинг рақиблари бу ҳужжатни Россиянинг “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунининг нусхаси дея танқид қилган эди. Лойиҳапарламентда муҳокама қилинаётганида 2019 йил 8 март куни бўлиб ўтган бирдамлик маршида МХДҚ раиси Орозбек Опумбаев баёнот бериб, «Россия ва бошқа давлатларда қабул қилинган нохукумат ташкилотлари тўғрисидаги қонун - бу зарурат» эканлигини таъкидлаган эди. «Энг катта муаммо -молиялаштириш назоратсиз олиб борилмоқда», -деган эди Опумбаев ўшанда.

XS
SM
MD
LG