"Эрон санкциялари Бағдодга майда нарса бўлиб кўринади", дейди АҚШ президенти журналистларга 6 январь, душанбага ўтар кечаси.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ қуриб берган авиабаза учун пул тўлаб бермагунча Америка қўшинлари Ироқ ҳудудини тарк этмайди. "Қурилиш миллиардлаб долларга тушган. Агар улар бунинг учун тўлов қилишмаса, биз кетмаймиз", - деди Трамп.
Айни чоғда Ироқ парламенти фавқулодда мажлисда мамлакат ҳудудидаги барча хориж қўшинларини олиб чиқиш чақириғи битилган резолюцияни қабул қилди. Бу 3 январь куни эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг Бағдод аэропортида Дональд Трамп буйруғи бўйича ўлдирилишига жавоб реакцияси бўлди.
Ироқ парламенти шунингдек, Ироқ ҳудудидаги ҳар қандай хорижий ҳарбий фаолликни, у хох ҳаво бўшлиғида ёки ҳудудий сувларда бўлсин, бу қандай ҳолат билан изоҳланмасин, таъқиқлашга чақирди.
Ҳозирги вақтда Ироқда АҚШнинг 5 минг ҳарбий хизматчиси қолмоқда.
Ироқ ҳукумати Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишга қаратилган қадамларни ва ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқмоқда.
АҚШ Давлат Департаменти Ироқ ҳукуматини бу қарорни ўйлаб кўришга чақирди, икки мамлакатнинг “Ислом давлати” террорчи гуруҳига қарши кураш кураш соҳасидаги мустаҳкам шерикчилиги муҳимлигини қайд этди. Германия, Франция ва Буюк Британия етакчилари ҳам бу йўналишдаги ҳамкорликни давом эттириш чақириғи билан чиқишди.
Инқилобий гвардия таркибидаги илғор қўшинларга қўмондонлик қилган эронлик генерал Қосим Сулаймоний Бағдод аэропорти ҳудудида дрон ёрдамида берилган зарба натижасида ўлдирилган эди. Эрон генералнинг ўлдирилиши учун Вашингтондан қасос олишга ваъда берди. Қўшма Штатлар минтақага қўшимча уч мингга яқин аскар жўнатиш борасида қарор қабул қилди.