Ссылки доступа

Қирғизистонда уч боланинг 26 ёшли онаси эрининг калтагидан сўнг вафот этди


GENERIC - WOMAN - HAND - ABUSE - STOP VIOLENCE
GENERIC - WOMAN - HAND - ABUSE - STOP VIOLENCE

Гумондор сифатида Баткен шаҳрида яшовчи 31-ёшли эркак қўлга олинди. У берган кўрсатмасида келиб чиққан баҳслардан кейин хотинини калтаклаганини тан олди. Марҳуманинг қариндошлари аёл бир неча йилдан бери оилавий зўравонликка учраб келганини айтишмоқда.

Фожеа 3 январь куни юз берди. Эрининг калтагидан ҳушини йўқотган аёл тез ёрдам машинасида шифохонага олиб келинди. Бош шифокор Азизбек Жунусовнинг хабар беришича, ёш аёл шифохонага олиб келинаётганида йўлда вафот этди.

Унинг сўзларига қараганда, шифокорлар унинг баданига жароҳат излари ва оёқларнинг куйиб кетганини аниқлашди.

«Аёл шифохонага 4 январь куни соат тунги 2:00ларда олиб келинди. Бу вақтда юраги урмасди. Унинг бадани жароҳатланган, қон излари бор эди. Жасад кўздан кечирилгач суд-тиббиёт экспертизасига топширилди».

Жиноятни содир этганликда гумон қилиниб марҳуманинг эри ушланди. Баткен вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати вакили Дамира Юсупованинг маълумотига кўра, материаллар ҚР Жиноят кодексининг 130 “Қотиллик” моддаси бўйича Жиноят ва Қилмишлар Ягона реестрига қайд қилинди.

Марҳуманинг қариндоши Қалдарбек Шамшиевнинг айтишича, сўнги йилларда аёл мунтазам равишда оилавий зўравонликдан азият чекарди. Бу ҳодисага қадар у бир неча бор эри томонидан калтаклангани боис ота-онасининг уйига кетиб қолган эди.

«У оилавий зўравонлика учрарди. Унинг ҳаётига эрининг ота-онаси аралашарди. Баҳор ойларида Нурсулуу уйга келиб, йиғлаган ҳолда қайнона ва қайнотаси ўзига нисбатан ёмон муносабатда бўлишини айтган эди. Ўшанда у уйдан қочиб, оддий шиппакда келган эди. Мен унинг жасадини моргдан олар эканман, баданида калтак изларини кўрдим. У асосан жароҳатни бошидан олган, эри уни эзиб ташлаган, сўнг ўз жиноятларини яшириш мақсадида танасига иссиқ сув қуйган. Эр хотинини шафқатсизларча ўлдирди».

Айни дамда иш хуқуқ тартибот идоралари томонидан тергов қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG