Ссылки доступа

Тюмен вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида етти нафар Тожикистон фуқароси жабрланди


Тюмень вилоятида автобус ва юк машинаси иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида Тожикистоннинг етти нафар фуқароси жабрланди.

Автобусва Isuzu юк машинаси иштирокидаги ҳалокат 6 январь куни Тюмен вилоятининг Тоболск туманидан ўтувчи Тюмень-Ханти-Мансийск федерал трассасининг 266- километрида юз берди. Йўл ҳаракат хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабар қилишича юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчилари бўлмиш Тюмень вилояти Армизон қишлоғида яшовчи фуқаролар вафот этди, автобуснинг камида 7 нафар йўловчиси жароҳат олди.

Хабарларга кўра, ҳайдовчи автобусни катта йўлда қайирмоқчи бўлган, аммо бу ҳаракатнинг хавфсизлигига эътибор қаратмаган. Тожикистондан Сургутга келаётган автобусда 30 дан ортиқ йўловчи бор эди. Улардан етти нафари жароҳат олди ва маҳаллий шифохонага олиб борилди, - дея хабар беради маҳалий ОАВ Тюмень вилояти Давлат автоинспекциясига таянган ҳолда.

Тюмень вилоятида ишловчи тожикистнлик шифокор Жумахон Раҳмоновнинг Радио Озодига айтишича, йўловчилардан бири – Матчо туманида истиқомат қилувчи 36 ёшли Очаниссо Зокирова оғир аҳволда реанимацияга ётқизилди.

ЙТҲ факти бўйича тергов олиб борилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Россия ва бошқа мамлакатларга иш излаб ярим миллионга яқин тожикистонлик фуқаро йўл олган. Сўнгги йилларда меҳнат мигрантлари авиачипталар қимматлиги боис Россияга автобусларда келмоқда. 2018 йилда Россиядан Тожикистонга тожикистонликларнинг жасади солинган 966 тобут юборилди, уларнинг айримлари йўл транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этган.

XS
SM
MD
LG