Ссылки доступа

Ашхобод маъмурияти ўнлаб авиаторларнинг оиласини кўчага ҳайдамоқда


«Туркменховаёллары» миллий авиакомпаниясининг ўнлаб ходимлари оилаларининг айтишларича, Ашхобод шаҳар маъмурияти уларни кўчага ҳайдамоқда экан.

Ётоқхона бузилиши оқибатида миллий авиакомпаниянинг 47 нафар оиласи бошпанадан маҳрум бўлади.

«Бизга ёрдам, ҳар қандай ёрдам керак. Бизнинг вазиятимизни ошкор қилиш ҳам катта ёрдам. Биз, «Туркменховаеллары» ходимлари Космонавтлар хиёбони кўчасидаги 263 уйдаги ётоқхона (собиқ «Лочин» меҳмонхонаси)да истиқомат қиламиз. Бу ерда 47 та оила бўлиб, ҳаммамиз «Туркменховаеллары»нинг ходимларимиз. Орамизда учувчилар, бортпроводниклар, техник-авиониклар, авиация хавфсизлиги ходимлари ва бошқа ишчилар бор. Ҳозир биз жудда ҳам оғир вазиятга тушиб қолганмиз», дея ёзмоқда бинода истиқомат қилувчилар.

Уларнинг сўзларига қараганда, одамларни кўчиришни тезлаштириш мақсадида уларни ишдан бўшатиш билан қўрқитишмоқда, айни дамда уйга сув, иссиқлик ва электр энергияси бериш тўҳтатилди, бироқ қишда уларнинг борадиган жойи йўқ. Аҳоли тайёр овқатни сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Аҳоли ёзган аризада таъкидланишича, бино Ашхобод мэри Шамуҳамет Дурдилиевнинг кўрсатмасига биноан бузилиши режалаштирилмоқда. Уларнинг шикоят қилишларича, «Туркменховаёллары» компанияси ходимларга бошқа турар-жой биноси беришни истамаяпти ва хоналарни ўз истаклари бўйича бўшатиб қўйишни талаб қилмоқда.

Ашхободдаги уйларни бузиш режаси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Туркманистон пойтахтида Ашхобод-сити қуриш ғоясига тўғри келиб қолди.

Азатлиқ маълумотларига кўра кўпмиллиардлик лойиҳанинг қурилишига йирик хорижий компаниялар, жумладан «Буиг-Батиман Интернасиональ» жалб қилинган.

Бердимуҳамедовнинг ҳукмронлик йилларида Ашхобод ва Туркманистоннинг бошқа минтақаларида ўн минглаб хусусий уйлар бузиб ташланди. Бундан аввал Туркманистон пойтахтида турар-жойларнингоммавий равишда бузилиши 2017 йилда Ашхободда бўлиб ўтган Жанг санъати ва Ёпиқ иншоатларда V Осиё ўйинлари арафасида кузатилган эди. Ўшанда минглаб аҳоли турар-жойларидан маҳрум бўлганди.

XS
SM
MD
LG