Ссылки доступа

Тахтақорача довони яна ёпилди


Олмаота-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача (Китоб) довони вақтинча ёпилди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, довон орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилишига 6 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабаб бўлган.

Довон очилгунига қадар автотранспорт эгаларига Самарқанд-Ғузор (А-378) автомобиль йўли орқали ҳаракатланиш тавсия қилинган.

Автомобиль йўллари қўмитаси 4 январь куни ҳам мазкур довон ёпилгани, 5 январь тонгидан эса қайта очилгани ҳақида маълумот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG