Ссылки доступа

ОАВ: Эронда ҳалокатга учраган Украинага тегишли самолётда 176 киши бор эди


Украинага тегишли тижорий авиалайнер бортида камида 176 киши билан 8 январь куни Теҳрондаги имом Хомейни номидаги аэропортда ҳаво кўтарилиши билан ҳалокатга учради. Унинг бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Самолётнинг ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Давлатга тегишли IRNA ахборот агентлигининг хабар қилишича, самолёт бортида 167 нафар йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бор эди. Парвозларни кузатиб борувчи Planespotters сайтининг маълумотига кўра, самолёт камида тўрт йилдан бери эксплуатация қилинарди. Эрон фуқоро авиация ташкилоти расмий вакили Реза Жафарзаденинг айтишича, «Международные авиалинии Украины» (МАУ)компаниясига тегишли Боинг 737-800 русумидаги самолёт қулаб тушган далага қутқарувчилар бригадаси юборилди, дея хабар беради Эрон давлат телевидениеси. Эрон давлат ОАВнинг аввалроқ хабар қилишича, самолёт бортида бўлган йўловчи ва экипаж аъзолари сони 180 кишига етади.

МАУ сайтининг хабар қилишича, PS752 Теҳрон — Киев рейси Теҳрондан маҳаллий вақт билан5:15 да ҳавога кўтарилиши керак эди. МУАдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

«Биз Украинанинг Боинг 737-800 самолёти Теҳрон [аэропорти]дан ҳавога кўтарилганидан кейин ҳалокатга учрагани тўғрисидаги хабарни кузатиб бораяпмиз», — дея баёнот берди парвозларни кузатиб борувчи Flightradar 24 сайти ўзининг ижтимоий тармоқларида.

XS
SM
MD
LG