Ссылки доступа

Қозоғистонда эркак якка ўзи пикет уюштирди, у Назарбоев оиласидан даҳлсизлик мақоми олиб ташланишига чақирмоқда


7 январь куни фаол Бекболат Утебаев Уральск марказидаги Сарим Датов майдонида якка ўзи пикет ўтказди. Эркак «Ижтимоий адолат талаб қиламан» деган сўзлар ёзилган плакат билан кўчага чиқди. У Назарбоев оиласидан дахлсизлик мақоми олиб ташланишини талаб қилди.

- Мен Назарбоев илгари сурган 2020 дастурига эътироз билдираман, бу дастур бажарилмади. Энди мен Назарбоевнинг оиласидан дахслсизлик мақоми олиб ташланишини ва ижтимоий низони келтириб чиқарганлари учун уларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қиламан. Ижтимоий низо деганда мен: бола туғилишга рухсат бериш, давлатга қарши диверсияни тушунаман —Назарбоев ҳокимиятга келганида мамлакатда совхоз ва колхозлар бор эди, тиббиёт ва таълим бепул эди, у ҳаммасини барбод қилди. Умумий ҳисобда 30 йил Назарбоев қулоғимизга лағмон илди, - дейди Бекболат Утебаев.

Акция бошланганида пикет ўтказаётган эркак олдига Уральск ҳокимлигининг ички сиёсат бўлими ходими келиб митинг ва норозилик акцияларини ўтказиш тартиблари ҳақида тушинтирди. Ҳокимият вакили эркакни рухсат берилмаган норозилик акциясини ўтказгани учун жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди.

- Мен акцияга қўшилмоқчи бўлганларни Назарбоевлар оиласидан даҳлсизлик мақоми олиб ташланишига чақираман, бунинг учун автомобилингизга оқ лента осиб қўйишнинг ўзи етарли, - дейди Утебаев ва ўзи оқ лентани яқин атрофдаги конструкцияга боғлаб қўйди.

Бир ой муқаддам Бекболат Утебаев “Ижтимоий адолатни талаб қиламан” дея ёзилган плакат билан якка ўзи пикет ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG