Ссылки доступа

Қирғизистондаги Қумтор конида бир ой барча ишлар тўхтатилди


Қумтор конида 1 декабрь, кўчки юз бериб компаниянинг бир нечта ходими бедарак йўқолганидан бери барча ишлар тўхтатилди. Компания матбуот котиби Марина Гаврилованинг хабар қилишича, ҳозирча иш режаси тасдиқланмади ва ишлар қачон бошланиши ҳам номаълум.

«Ҳозирча ишлашга рухсат йўқ, ҳаммаси тўхтатилган», - дейди Гаврилова.

1 декабрь куни эрта тонгда “Қумтор” конининг “Ялангбош” участкасида кўчки юз берди. Ходимлар эвакуацияси вақтида икки кишининг йўқлиги аниқланди. ФВВ хабарига кўра, қидирув ишлари ҳамон давом этмоқда.

«Қумтор» кони Қирғизистондаги йирик олтин қазиб олувчи корхона ҳисобланади, уни Канаданинг Centerra Gold Inc.ширкати бошқаради.

Қумтор Оқ-Шийрак тоғ тизмасида жойлашган. Ўз вақтида СССР атласида умумий майдони 436 квадрат километрни ташкил қилувчи ҳудудда 165 музлик борлиги қайд қилинган эди. Шундан Петров (68,5 квадрат километр), Давыдов (11,6), Борду (5,9), Ялангбош (5,5) ва Сари-Тор (3,3) музликлари «Қумтор Голд компани» корхонаси фаолият юритадиган участкаларга тўғри келади. Мазкур бешта музлик Оқ-Шийрак ҳудудининг 23,3% ни ташкил қилади. Парламент томонидан 2017 йилда ҚР Сув кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, «Қумтор Голд компани» Ялангбош ва Давидов музликларини кўчиришга рухсат олган.

XS
SM
MD
LG