Ссылки доступа

Элис Уэллс: Эроннинг ҳаракатлари Тожикистон барқорорлигига таҳдид солади


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллснинг таъкидлашича, сўнгги йилларда АҚШнинг Теҳронга нисбатан кўраётган барча чоралари ортида Эрон расмийларининг ҳаракатларига жавоб ётади.

Бу ҳақда юқори лавозимли дипломат 7 январь куни Душанбеда журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда айтди.

Элис Уэллс президент Трампнинг Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказиш борасидаги фармойишини қўллаб-қувватлади.

АҚШнинг Бағдоддаги халқаро аэропортга 3 январь куни кечқурун берган ҳаво зарбаси оқибатида генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди.

Элис Уэллснинг таъкидлашича, Қосим Сулаймоний америкаликларга ҳужумларни фаол режалаштирган. "У кўплаб америкаликларнинг ўлими учун маъсулдир", дея таъкидлади дипломат. Бироқ, унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Эронга нисбатан барча ҳарактлари босиқлик характерида бўлади. «Биз уруш ёқасида эмасмиз. АҚШнинг мақсади – минтақадаги Эрон томонидан бўладиган зўравонликларни тўхтатишга қаратилган. Сиз Эрон томонидан мамлакатингиз билан қўшни бўлган Сурия, Ливан ва Афғонистонда бўлаётган ҳодисаларни кўриб турибсиз. Эрон томонидан содир этилаётган бошбошдоқлик ва тартибсизликлар Тожикистон барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади. АҚШ Эронни ушлаб туриш учун барча чораларни кўради. Теҳрон бир нарсани тушуниши керак: Эрон Ислом қўриқчилари корпуси томонидан билвосита ва бевосита амалга ошираётган ишлари минтақа учун оқибатларни келтириб чиқаради», - дедиУэллс.

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс Душанбеда6-7 январь кунлари бўлди.

XS
SM
MD
LG