Ссылки доступа

Эрдўғон ва Путин «Турк оқими»ни ишга туширдилар ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин Россия газини Туркия ва Европага етказиб берувчи “Турк оқими” қувурининг ишга туширилиши тадбирида иштирок этдилар.

«Турк оқими» — Москванинг газни Украина орқали етказиб беришни камайтирувчи саъй-ҳаракатлари доирасидаги лойиҳадир. Қувурнинг қурилиши 2017 йилнинг майида бошланди ва бунинг учун8 миллиард доллар сарфланди.

Газ қувурининг 930 километридан кўпроғи Қора денгиз тубидан ўтади. Газ қувури орқали ҳар йили Россиядан Туркия ғарбига 31,5 миллиард кубометр газ етказиш кўзда тутилган, газ ҳажмининг ярми Болқон ва Марказий Европа, жумладанБолгария, Сербия ва Венгрияга етказилади.

Истамбулда газ қувурининг ишга тушириш маросимида Сербия ва Болгария раҳбарлари ҳам қатнашди.

Россия қувур орқали газ етказиб беришни бошлади, дея 5 январь куни хабар берди Болгариянинг «Булгартрансгаз» газ оператори. Терминал Туркиянинг Кийкой қишлоғи яқинида жойлашган. Бу қишлоқ Болгария чегарасидан тахминан 20 километр узоқликда жойлашган.

Қувурнинг ишга тушириш маросимидан аввал Путин ва Эрдўғон матбуот ходимларининг иштирокисиз “яккама якка” форматида икки томонлама музокоролар ўтказдилар. Бундан аввалроқ Кремль матбуот хизмати Путин Туркияпрезиденти билан музокораларда Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилишини, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалар юзасидан фикр алмашиши борасида хабар берган эди. Эрдўғоннинг баёнот беришича, учрашувда Идлибдаги вазият ва Сурия бўйича Россия-Туркия ўртасидаги келишувнинг бажарилиши юзасидан суҳбатлашини маълум қилган эди. Туркия президенти матбуот хизматининг баёнотига қараганда, икки мамлакат етакчилари генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейинги АҚШ ва Эрон ўртасида юзага келган можароларни ҳам кўтариб чиқдилар.

Путин Туркияга Суриядан келди. 7 январь куни у кутилмаганда можаролар қамраб олган бу мамлакатга ташриф буюрди ва Дамашқда президент Башар Асад билан учрашди.

XS
SM
MD
LG