Ссылки доступа

Америкалик режиссёр қирғизистонлик спортчи аёл Айсулуу Тинибекова ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олди (видео)


Айсулуу Тыныбекова

Америкалик режиссёр Рейчел Сайн қирғизистонлик спортчи аёл Айсулуу Тинибекова ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига Кураш федерацияси вице-президенти Байгази Кенжебаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, сўнги икки йил мобайнида режиссёр Тинибекованинг тренировкалари ва турнирларида ҳамроҳлик қилди.

«У Айсулуунинг тренировкасини суратга олди, шахсий ҳаёти, жаҳон чемпионатида бирга бўлди. Бу Айсулуу ҳаёти, унинг болалиги, оиласи ва спортдаги муваффақиятлари тўғрисидаги фильм бўлади. Биз фильм намойиши қачон бўлишини билмаймиз. Фикримча, бу фильм ёшларни рағбатлантирувчи фильм бўлади», -дейди Кенжебаев.

6 январь куни Айсулуу Тинибекова Бирлашган жаҳон кураши версиясига кўра, дунёдаги энг кучли аёл курашчилар рейтингида биринчи ўринни олгани маълум бўлди.

20 сентябрь куни Айсулуу Тинибекова Нур-Султонда бўлиб ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Қирғизистон тарихидаги шу турдаги мусобақада олий медалнинг биринчиси эди.

Финалда Тинибекова Болгариялик Тайбе Мустафа Юсейин устидан 5:3 ҳисобда зафар қучди. Чемпионатнинг ярим финалида Тинибекова Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 учун йўлланмани қўлга киритди.

XS
SM
MD
LG